БОЖХОНА СОҲАСИДАГИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРГА ОИД ҚОНУНЧИЛИКНИ ЛИБЕРАЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ
##article.subject##:
либераллаштириш, декриминализация, идентификациялаш, божхона режими, божхона омбори, контрабанда, импорт, экспорт, диспозиция.##article.abstract##
Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикаси Божхона соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга оид қонун ҳужжатлари таҳлил қилинган бўлиб, жумладан Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг Божхона соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга оид жавобгарлик назарда тутилган моддалари ўрганилган. Шунингдек мақолада Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг божхона соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик белгиловчи нормаларини либераллаштириш билан бир қаторда, божхона соҳасидаги қонун ҳужжатлари билан белгиланган тегишли божхона тартиботларини, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси ва МЖтКда қайд этилган процессуал тартиб ҳамда қоидаларни ҳам соддалаштириш ва эркинлаштириш масалалари алоҳида ёритилиб берилган. Мақолада алоҳида таъкидлаб ўтилиши керак бўлган бир қатор қонундаги бўшлиқлар акс эттирилган ва уларни бартараф этиш учун таклифлар келтирилиб ўтилган.
Библиографические ссылки
Нурматов М.Э., Эшназаров Л.М. Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш жиноятлари бўйича терговга қадар текширув ва суриштирув ҳаракатларини ўтказиш ҳамда процессуал расмийлаштириш. // Т., “ДБҚ”, 2016 й. 10-11-бетлар.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 56-моддаси. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси. – Т., “Адолат”, 2015 й., 32-бет.
Нурматов М.Э. Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш жиноятини квалификация қилишнинг айрим жиҳатлари. // Т., “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Олий ўқув курслари ахборотномаси”, 2015 й., 3-сон, 54-бет.
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси 197-моддаси. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси – Т., “Адолат”, 2016 й., 136-137-бетлар.
Изоҳ: “Вақтинча сақлаш” ва “Божхона омбори” божхона режимларига товарларни расмийлаштиришда товарлар божхона омборига жойлаштирилиб, сақланади, божхона тўловлари ундирилмайди (божхона йиғимлари бундан мустасно).
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси 5-моддаси. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси. – Т., “Адолат”, 2016 й., 5-бет.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 06.04.2016 йилда 2773-рақам билан рўйхатга олинган “Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида қарор”.