ФУҚАРОНИНГ ҲАЁТИ ВА СОҒЛИҒИГА ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАРНИ ҚОПЛАШ МУАММОЛАРИ

##article.authors##

  • Санаев Ботир Уролович

##article.subject##:

яшаш ҳуқуқи, соғлиқни сақлаш, зарарни қоплаш, деликт мажбуриятлари, шартномадан ташқари муносабатлар, Фуқаролик кодекси, номоддий неъматлар, инсон ҳуқуқлари, ҳуқуқий масъулият, маънавий зарар

##article.abstract##

Ушбу мақолада инсоннинг яшаш ва соғ-саломат бўлиш ҳуқуқи ҳамда мазкур ҳуқуқларга етказилган зарарни қоплаш масалалари таҳлил этилган. Яшаш ҳуқуқи инсоннинг ажралмас конституциявий ҳуқуқларидан бири сифатида халқаро ва миллий ҳуқуқий ҳужжатларда мустаҳкамланган бўлиб, унинг бузилиши нафақат ҳуқуқий, балки ижтимоий ва маънавий оқибатларга ҳам олиб келади. Мақолада фуқаролик ҳуқуқи назариясидаги деликт мажбуриятлари, уларнинг амалий татбиқи, айниқса фуқаронинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни қоплаш механизмидаги мавжуд муаммолар ва ҳуқуқий бўшлиқлар муҳокама қилинган. Шартномадан ташқари ҳуқуқий муносабатлар доирасидаги масъулиятни белгилашда замонавий ҳуқуқий ёндашувлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексидаги нормалар таҳлил қилинади. Муаллиф мазкур соҳадаги назарий ва амалий муаммоларни бартараф этиш учун ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш зарурлигини асослаб беради.

Загрузки

##submissions.published##

2025-07-29

##issue.issue##

##section.section##

Статьи