ТАРБИЯ ЖАРАЁНИГА ТЕХНОЛОГИК ЁНДАШУВНИНГ ЎЗИГА ХОСЛИГИ
##article.subject##:
Ўқувчи-талаба, ўқитувчи, таълим муассасаи, тарбия, ёш авлод, маънавий-маърифий ишлар, тарбиявий тадбир, тарбия жараёни, технологиялаштириш, ёндашув##article.abstract##
Мазкур мақолада таълим муассасалари тарбия жараёнига технологик ёндашувнинг ўзига хослиги хусусида баён этилган. Бугунги кунда таълим муассасасининг маънавий-ахлоқий мазмунини ошириш, ўқувчи-талабаларга мустақиллик ғоялари, юксак маънавият ва инсонийликнинг миллий анъаналарига содиқлик руҳини чуқур сингдириш, кeнг кўламли маънавий- ахлоқий ишларни олиб бориш давр талаби ҳисобланади.
Эндиликда тарбиявий тадбирларнинг ўтказилишига нисбатан эскича ёндашувлардан воз кечиш мақсадга мувофиқ. Зеро, тайёр сценарий асосида муайян тадбирни ташкил этиш жараёнида унинг асосий субъектлари бўлган ўқувчи-талабалар фаол иштирокчи ва тадбир натижасини белгиловчи шахс сифатида эмас, балки оддий ижрочи тарзида кўзга ташланади.
Тарбиявий тадбирнинг ташкил этилиши ва ўтказилишида ўқитувчининг ўрни буйруқ беришдан иборат бўлмай, аксинча, ўқувчи-талабаларга йўл-йўриқ кўрсатиш, уларнинг фаолиятини йўналтириб туриш ҳамда зарур ўринларда маслаҳат бериш сифатида акс этишига эришиш лозимлиги кабилар ифодаланган.
Библиографические ссылки
Mирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палатасининг қўшма мажлисидаги нутқи. – Т.: Ўзбекистон, 2016
Mирзиёев Ш.М. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг матбуот хизмати 2019 йил учун мўлжалланган энг муҳим устувор вазифалар ҳақидаги Олий Мажлис Мурожаатномаси матни
“Таълим муассаса тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 313-модда, 18 (778)-сонли Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори. – T.: Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 йил 10 май
Н.Атаева ва бошқалар. Умумий педагогика (Педагогика назарияси ва амалиёти асослари). Ўқув қўлланма. – Т.: “Fan va texnologiya”, 2012. – 936 бет.
Р.М.Сарсенбаева. Тарбиявий ишлар методикаси. Ўқув қўлланма. –Т.: “Молия-иқтисод”, 2019. – 388 б.
Сарсенбаева Р.М. Умумий педагогика. Ўқув-услубий қўлланма. – С.: СамДЧТИ, 2009. – 76 б.
Сарсенбаева Р.М. Иқтисодий фанларни ўқитишда қўлланиладиган интерактив методлар. Ўқув-услубий қўлланма. – Т.: ТМИ, 2015. – 152 б.
Сарсенбаева Р.М. “Касбий педагогика” ўқув фанини ўрганиш учун ишчи дафтар. Услубий қўлланма. –Т.: ТМИ, 2019. – 112 б.