ЎЗБЕК СОЦИУМИДА (МАҲАЛЛАДА) СОЦИАЛ КАПИТАЛ КОНВЕРТАЦИЯСИНИНГ БАҲОЛАНИШИ

##article.authors##

  • Акрамов Хусан Фуркатович

##article.subject##:

социал капитал, стратегик SWOT таҳлил, кучли томонлар, заиф томонлар, имкониятлар, таҳдидлар, нейтрал томонлар

##article.abstract##

Маҳалланинг социал институт сифатида эҳтиёжманд гуруҳларнинг муаммоларини ҳал этишга қаратилган фаолияти тадқиқ этилган. Бобда социум бу – инсониятнинг тарихий тараққиёти жараёнида шаклланган, кишиларнинг ўзаро муносабатларга киришишини амалга оширадиган ижтимоий тузилмалар, функциялар ва алоқаларнинг барқарор яхлит тизимидир, деган хулоса илгари сурилган. Шу нуқтаи назардан ўзбек социумини маҳаллалар йиғиндиси деб тавсифлаш мумкин. Бобда, шунингдек, социал капитал жамиятнинг бир неча даражаларида тўпланиши мумкин, деган хулоса илгари сурилиб, улар қуйидагилар деб қайд қилинди: нано-даражада, микро-даражада, мезо-даражада ва макро-даражаларда. Маҳалла микро-даражада ва мезо-даражадаги социал капитални ҳосил бўлишига асос бўлувчи асосий макон, яъни социум эканлиги таъкидланган. Унда, асосан, микро-даражадаги социал капитал, яъни индивидуал ишонч (ўзига ва истиқболига), дўстлик (дўстларнинг инсонлар ҳаётида мавжудлиги) кўринишида, мезо-даражадаги социал капитал эса фуқароликдаги фаоллик (жамоатчилик ишларидаги фаоллигида, масъулиятда) ва ўзаро ёрдам (инсонлар ҳаётида ўзаро ёрдамнинг мавжудлигида) шаклида намоён бўлиши баён этилган. Диссертация ишининг ушбу бобида мамлакатимиз аҳолисининг турмуш сифатини оширишга қаратилган баҳолаш индикаторлари тадқиқ этилди. Тадқиқот натижалари умумлаштирилган тавсифий статистика шаклида баён этилган. Ушбу тавсифий статистика, асосан, маълумот бериш ва мамлакат статистикасини текшириб кўриш мақсадида қўлланилиши таъкидланган.

Библиографические ссылки

Матибаев Т.Б. Ижтимоий ҳамкорлик ва демократия: давлат ва жамият ҳаётининг барқарор тараққиёт йўлида [Матн]: монография / Т.Матибаев. – Тошкент: Билим ва интеллектуал салоҳият, 2019. – Б. 71.

Содиқова Ш. Бошқарув социологияси. (Дарслик). – Тошкент: Akademiya, 2020. – Б. 241

Вахабов А.В. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишнинг таркиби ва манзиллилигини кучайтириш муаммолари: халқаро тажриба ва миллий хусусиятлар. / Ижтимоий соҳани модернизациялаш ва ривожлантиришнинг устувор йўналишлари. Республика миқёсидаги илмий-амалий конференцияси материаллари тўплами. – Тошкент, 2018. –Б. 16.

Фарфиев Б.А. Ўзбекистон ижтимоий тараққиётида ислом рационализми омили. – Тошкент: Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти, 2019. – Б. 115.

Латипова Н.М. Социальная защита семей и детей в Узбекистане: монография. – Ташкент: Navro’z, 2018. –С.7.

Вахабов А.В. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишнинг таркиби ва манзиллилигини кучайтириш муаммолари: халқаро тажриба ва миллий хусусиятлар. / Ижтимоий соҳани модернизациялаш ва ривожлантиришнинг устувор йўналишлари. Республика миқёсидаги илмий-амалий конференцияси материаллари тўплами. – Тошкент, 2018. – Б.14.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармонига 1-илова. 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й. 6 (766)-сон. 70-модда. 36-б.

Комилов.К, Мақсудов.Д. Ижтимоий ҳимояга оид қуръони карим оятлари ва ҳадислардан намуналар. – Тошкент: Тошкент ислом университети, 2007. – Б.30-57.

Форобий Абу Наср. Фозил одамлар шаҳри. – Тошкент: Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993.

Ганиева М.Х. Ижтимоий иш асослари. – Тошкент: CHASHMA PRINT, 2010. – Б. 29.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 25 февралдаги ПҚ-4210-сон қарори. (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.02.2019 й., 07/19/4210/2666-сон)

Загрузки

##submissions.published##

2022-06-26