ЭНДОГАМИК 1 ОИЛА-НИКОҲ МУНОСАБАТЛАРИ
##article.subject##:
эндогамик оила, оила-никоҳ, қариндош-уруғ, авлодлар, жамият, муносабатлар, анъанавий оила##article.abstract##
Мақолада анъанавий жамиятларда тез-тез учраб турадиган эндогамик, яъни яқин қариндош-уруғлар ўртасидаги оила-никоҳ муносабатлари социологик таҳлил этилган. Муаллифлар унда яқин қариндош-уруғлар ўртасидаги оилавий никоҳ муносабатларининг давом этиш сабаблари, оқибатлари ва сабабчиларини эксперт тадқиқотлар натижаларига асосланиб кўрсатганлар. Эндогамик оила муносабатларининг ёшлар ва катта авлод ўртасидаги ижтимоий руҳий кечинмалари социолог позиясидан қиёсий таҳлил этилади. Муаммони тадқиқ этиш жараёнида ҳинд кастачилигидаги эндогамик оила-никоҳ муносабатлари, ундаги мавжуд удум ва анъаналар ҳам таҳлил этилиб, унинг маҳаллий шароитда кечадиган яқин қариндош-уруғчилик билан боғлиқ ўзаро алоқадорлик солиштирилган. Таъкидлаш жоиз, дунёнинг глобаллашуви, ахборотлашган жамият анъанавий муносабатларга ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда. Сўнгги йилларда эндогамик никоҳлар сони кескин камайган бўлсада, унинг тарихий ва ижтимоий даврий кўрсаткичлари ҳамон илм-фан олдида ўз долзарблигини йўқотмаган.
Библиографические ссылки
Эндогамия (грекча, endon –ички ва gamos – никоҳ) урф-одат бўлиб, унга кўра никоҳ маросимлари бир ижтимоий гуруҳ, жамоа (қариндош-уруғлар, авлод, табақа) орасида тузилади ёки бўлиб ўтади. Қаранг: Социологический энциклопедический словарь. На русском, английском, немецком, французском и чешском языках. – М.: «ИНФРА.М-НОРМА, 1998. – С. 425.
Ташмуҳамедова Д., Каримова Д. Ўзбекистонда замонавий оила (Ижтимоий тадқиқотлар натижалари бўйича). – Тошкент, 2019. – Б. 7.
Абдуллаева Я. Қорақалпоғистон хотин-қизлари: Кеча ва бугун (XIX асрнинг охири ва ХХ аср). – Т.: «Ижод дунёси», 2004. – 214 б.
2004 йили Фарғона водийсининг Андижон ва Наманган вилоятларида олиб борилган суҳбатларнинг лавҳалари. Тадқиқотлар К.Каланов ва Г.Бабажановалар томонидан ўтказилган.
Самархўжаев Н. исмли шахс билан ўтказилган суҳбат. Тадқиқотни К.Каланов 2004 йил 18 июнда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида олиб борган.
Қаранг: Абашин С. Геллнер, «Потомки святых» // Ab Imperio, 3/2004/
Куценков А.А. Эволюция индийской касты. М.: «Наука», 1983. – С. 88.