МЕҲР ТУШУНЧАСИНИНГ ИЖТИМОИЙ МУНОСАБАТЛАРНИ КОНСЕНСУС ДАРАЖАСИДА ЮКСАЛТИРИШДАГИ РОЛИ

##article.authors##

  • Бекмуродов Мансур Бобомуродович
  • Каримов Бобир Шаропович

##article.subject##:

консенсус, меҳр, меҳрлилик, глобаллашув, фаоллик, муносабатлар, копромис, аффилиация, альтруизм

##article.abstract##

Мақолада консенсус - ҳамжиҳатлик, якдиллик назарияси ижтимоий-маънавий муҳитни оила, маҳалла ва ташкилотларда шакллантириш талаби сифатида баён этилган. Инсонга ёшлигидан берилган меҳр унинг ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий тизим ички ва ташқи таъсирларга нисбатан барқарорлигини оширишга хизмат қилиши таҳлил қилинган. Меҳрдан қониқмаган инсоннинг прогрессив ҳаракати ижтимоий консенсусга эришиши қийин. Шахсни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ёки унинг алоҳида жиҳатлари тўғрисида шахс ва жамият ўртасида келишувга эришиш лозимлиги келтирилган. Меҳрни ижтимоий консенсус сифатида модернизация қилишнинг муҳим жиҳати унинг соҳаларини (даражаларини) аниқлаш ҳақидаги фикрлар баён этилган.

Консенсус тушунчасининг назарий ва амалий таҳлилидан келиб чиқиб, асосан можароли вазиятни тугатишнинг мумкин бўлган натижаси сифатида талқин қилинди. Консенсус замонавий ёндашувларда низоларни ҳал қилиш усули ва қарама-қарши вазиятларда қарорлар қабул қилиш усули сифатида таҳлил этилган.

Мақолада Ғарбнинг консенсус талқини ва унга эришиш шартлари бошқа цивилизация тизимларининг, масалан, шарқий тизимнинг миллий хусусиятларини ҳисобга олмаслиги таҳлил қилинган. Шарқда ҳам меҳр-садоқат ва консенсуснинг асослари ҳақида қадимги Хитой донишманди Конфуций, Марказий Осиё мутафаккирлари Абу Райхон Беруний, Алишер Навоий ва бошқалар ўзларининг фикрларини билдиришган.

Умуман олганда, ушбу мақолада ҳар бир инсон фаолиятида амалда ўз ўз ифодасини топиши учун мўлжалланган меҳр-шафқат ва меҳр-шафқатнинг ахлоқий тамойиллари социологик таҳлил  қилинган. Бизнингча, бу учинчи Ренессанс имконияти ва юқори чўққиларни эгаллаш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Библиографические ссылки

Абу Райҳон Беруний.Танланган асарлар, 1-том. – Т., 1968. –Б. 404.

Бекмуродов М.Б. Замонавий бошқарув социологияси. –Т.: YOSHLAR NASHRIYOT UYI. 2020 й. –Б.136.

Дюркгейм Э. О разделение общественного труда; Метод социологии. М., 1991. С- 64.

Спенсер Г. Личность и государство. М., 2007. С- 92.

Фромм Э. Бегство от свободы // Догмат о Христе. - М., 1998. С- 403.

Каранг: Американская социология: Перспективы. Проблемы. Методы / Под ред. Т.Парсонса. — М.: Прогресс, 1972. С -190.

Публика и толпа: Этюд Габриэля Тарда / Пер. Ф. Латернера. — СПб.: Б-ка бывш. Иванова, 1899. С - 48.

Wilson E.O. Sociobiology, The New Synthesis. Cambridge, 1975. С - 28.

Республика “Оила” илмий-амалий марказининг 2019 йил биринчи ярми таҳлилий ҳисоботидан.

Бекмуродов М.Б. Замонавий бошқарув социологияси. - Т.: YOSHLAR NASHRIYOT UYI. 2020 й. – Б. 341.

Президент Ш.М.Мирзиёевнинг Сирдарё вилоятида сув омборида содир бўлган тўфон ҳалокатларини бартараф этиш бўйича ташрифи чоғида билдирилган фикр. Янги Ўзбекистон газетаси 2020 йил 13 октябрь сони.

Загрузки

##submissions.published##

2021-08-02