ЎРТА МАКТАБ ТАЪЛИМИДА КИМЁ ФАНИНИНГ АДАБИЁТ ФАНИ БИЛАН БОҒЛАБ ЎТИШ УСЛУБИГА ДОИР
##article.subject##:
Кимё, адабиёт, фан,бадиий асар,достон, ўқувчи, геологик тошлар, қимматбаҳо тошлар##article.abstract##
Маълумки, инсоният томонидан тўпланган билимларни, асосан, адабиёт ўқиш йўли билан билиб оламиз. Амалий ҳаётда адабиётдан рационал фойдаланиш жуда муҳимдир. Бирор фанни ўқитишда ўқувчиларга фанлараро боғлиқлигини тушунтирган ҳолда мактаб курсидаги барча фанларни пухта ўзлаштиришга даъват қилинади. Масалан кимё фанининг адабиёт фанлари билан боғлиқлигини ўрганганимизда ўқувчиларда нутқ маданияти ва сўзлаш этикасига риоя этишларини ривожлантириб борилади. Бунинг учун иннавацион таълим технологиялардан фойдаланган ҳолда амалга оширилса, таълим сифатининг самарадорлиги ошади. Шу билан бир қаторда кимё фанини адабиёт фани билан боғланган ҳолда ҳам ўқувчиларни китоб билан ишлашга ўргатиш мумкин. Мазкур мақола ҳозирги даврнинг энг мақбул ўқитиш усулларидан бири бўлмиш бир фанни иккинчи бир фан билан боғлаб қиёсий ўрганишнинг долзарб масаласи ҳақида фикр юритилган. Мисол тариқасида кимё фанини адабиёт фани билан қанчалик чамбарчас эканлиги аниқ фактлар орқали таҳлил қилинган.
Библиографические ссылки
Таълим тўғрисида : Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23 сентябрь № ЎРҚ – 637 сонли қонуни// Халқ сўзи.-2020.- 24 сентябрь
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ўзбекистон Республикасининг Президенти Мирзиёев Ш.М. 2017 йил 7 феврал 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ. // Халқ сўзи.-2017 й. 7 февраль, ПФ-4947-сон
О.Сафаров., Д.Ўраева. Ўзбек халқ қўшиқларида олтин ва кумуш сифатлашларнинг ижтимоий-эстетик вазифалари. Бухоро давлат университети илмий ахбороти. 2009. 1-сон. Б.42-46.
Қўшмуродов О., Конейев Р.И., Умаров А.З. Минералогия.Т. «Университет», 2005.
Қўшмуродов О. Фойдали қазилмалар (маърузалар матни).«Университет», 2002.
Худойназарова Г.А., Худойназарова Г.А. Ўқувчиларни кимё фанини ўқитишда китоб билан ишлашга ўргатиш. “Ўзбекистонда илмий – амалий тадқиқотлар” мавзусидаги Республика миқёсида ўтказиладиган 16-кўп тармоқли илмий масофавий онлайн конфиренция. 2020 й. 20 май.
Алишер Навоий. Мажолис ун-нафоис. Мукаммал асарлар тўплами. Т., 1997.20Ж. Ж.13.
Алишер Навоий. Садди Искандарий. / Тузувчи: А. Ҳожимуҳаммедов.Т.:2009.
Минг бир кеча араб эртаклари. / С.Муталлибов тарж.Т.:1959.Ж.2.
Қодиров П. Юлдузли тунлар. / Сайланма. Т.: 1988. 3Ж. Ж.3.