АЛИШЕР НАВОИЙ АСАРЛАРИГА ЁЗИЛГАН ЛУҒАТЛАР ПРОФЕССОР ЭРГАШ УМАРОВ ТАЛҚИНИДА

##article.authors##

  • И.К.Мирзаев
  • Ильяс Джураев

##article.subject##:

Эски ўзбек тили, луғат, луғатшунослик, унли, ундош, чўзиқ, қисқа, абушқа, араб ёзуви, форс тили, турк тили, ўзбек тили

##article.abstract##

Ушбу мақолада проф. Эргаш Умаровнинг чоп этилганига ўттиз йил тўлганига қарамасдан, ҳамон илм аҳли ва ўқувчига нотаниш бўлиб қолаётган “Эски ўзбек луғатлари“ номли мўъжаз монографияси (34-б) ҳақида батафсил маълумот берилади. Унда таҳлилга тортилган луғатларнинг барчаси (“Бадои-ал-луғат”, “Луғати Навоий“, “Абушқа”, “Луғати
туркий“, “Санглоҳ”, “Китоби луғати атрокийа“, “Фарҳанги ҳазрати Мир Алишер Мулаққаб ба ал Навоий”). Алишер Навоий асарларини тушунтириб ўқишга мўлжалланган. Монографияда асосий эътибор луғатлар муаллифларининг ўзбек тили товушлари, хусусан, унлиларининг сони, имлоси, талаффузи, шакллари (узун, қисқалиги) ҳақидаги фикрларига қаратилган, унлилар сонининг олтита этиб белгилангани тилимизнинг фонетик, фонологик, мелодик ва миллий салоҳиятини беролмаслиги уқтирилган. Мазкур мақола билан танишиш ўқувчини, айниқса, соҳа мутахассисларини бефарқ қолдирмайди, уларни тилимиз товушларининг келгуси тақдири ҳақида фикрлашга ундайди

Загрузки

##submissions.published##

2022-06-09

##issue.issue##

##section.section##

Статьи