ТРАНЗИТОР ИШЕМИК ХУРУЖНИНГ ТУРЛИ ПАТОГЕНЕТИК ВАРИАНТЛАРИНИНГ ПРОГНОСТИК ҚИЙМАТИ
##article.subject##:
Калит сўзлар: Транзитор ишемик хуруж, инсулт, прогноз, атеросклероз, ташхис, профилактика, даволаш.##article.abstract##
Инсультнинг бошланиши бўлган Транзитор ишемик хуруж инсултнинг ривожланиш хавфини 30% гача оширади, аҳолининг ТИХ белгилари, унинг ривожланиши тўғрисида тўлиқ ахборотга эга эмаслиги, беморларни кеч шифохонага ётқизишга ва шу билан инсультни келиб чиқишига ва даволаш самарадорлигини пасайиши олиб келади. Aмалий қўлланишда содда бўлган АВСD2 шкаласидан фойдаланиш (ёши, артериал гипертензия, парезия ва афазия борлиги, аломатларнинг давомийлиги 60 дақиқадан кўплиги, қандли диабет), ушбу беморларни шифохонага ётқизиш учун прогностик аҳамиятга эга бўлиши мумкин. Қон томирларининг иккиламчи профилактикасини иложи борича эрта бошлаш керак, ТИХ билан касалланган беморларга замонавий профилактика ва даволаш усулларини танлаш, уйқу артерия стенози билан касалланган беморларни жарроҳлик усули билан даволашнинг мақбул усулини танлаш масаласи ҳозирги кунда тўлиқ ҳал қилинмаган