ХII АСР ХОРАЗМ ИЛМИЙ-АДАБИЙ МУҲИТИДА МАҲМУД ЗАМАХШАРИЙНИНГ ТУТГАН ЎРНИ

##article.authors##

  • Ихтиёр Бабаназаров

##article.subject##:

“Атвоқуз заҳаб”, шеърият, аруз, ийжоз, киноя, истиора, мақолот, мақомот, тилшунослик, маноқиб, балоғат ва фасоҳат

##article.abstract##

Қадим Хоразм маданиятига назар солар эканмиз, фиқҳ, тафсир, ҳадис, балоғат, фасоҳат каби турли соҳа олимларининг битта ҳудудда тўпланиши бу муҳит илм-фани, адабиётини юксак чўққига кўтарилишига сабаб бўлганига амин бўламиз. Шунингдек, уламою удабонинг илм талабида Бағдод, Шом, Миср, Макка ва Мадина каби олис шаҳарларга сафар қилишлари уларнинг илмга, таълимга бўлган ихлос ва муҳаббатининг ёрқин белгисидир.

ХII аср Хоразм илмий-адабий муҳити ҳақида сўз борар экан, албатта, Абул Қосим Маҳмуд Замахшарийнинг ҳиссаси юксак бўлганини эътироф этиш зарур. Замахшарийнинг тафсир, ҳадис, фиқҳ, усули фиқҳ, калом илми, мерос илми каби соф диний-ижтимоий йўналишдаги китоблари олимнинг илоҳиёт соҳасидаги нақадар буюк мақомини кўрсатса,  соф лингвистик ва адабий мавзудаги, хусусан,  араб тили фонетикаси, морфологияси, синтаксиси, адабиётнинг назарий асосини белгиловчи балоғат илми, луғатшунослик, воизлик санъати, шеър нақди (адабий танқид) аруз қоидаларига оид илмий-адабий мероси унинг нафақат қадим Хоразм адабий муҳитининг, балки XII  аср бутун Шарқ филологиясининг даражасини белгилайди. Шунингдек, Замахшарийнинг самарали илмий-адабий фаолияти нафақат Хоразм, балки бутун Шарқ илмий-адабий муҳити тараққиёти ва ривожига қўшган ҳиссаси улканлигини ҳамда унинг тутган ўрнини юксак эканлигини кўрсатади.

Библиографические ссылки

Hacı Çiçek.Zemahşerî ve atwâqu’z-zeheb fi’l-mewâ‘iz we’l-hutab adli eseri., Malatya: İnönü Üniversitesi, 2015. 179 б. 9-10б.

Ҳинд Ҳусайн Тоҳа. «Ал адабул арабий фи иқлими Ховаризм», Бағдод.: “Дорул ҳурриййа”, 1976 й., 521б., 78-б.

Ҳинд Ҳусайн Тоҳа. «Ал адабул арабий фи иқлими Ховаризм», Бағдод.: “Дорул ҳурриййа”, 1976 й., 521б., 72-б.

Ҳинд Ҳусайн Тоҳа. «Ал адабул арабий фи иқлими Ховаризм», Бағдод.: “Дорул ҳурриййа”, 1976 й., 521б., 72-б.

Исмоил Пошо Бағдодий. “Ҳадиятул орифийн – асмоул муаллифийн ва аасаарул мусоннифийн”, 1-жилд., Истанбул.: “Маъориф”, 1955 й., 676б.,359-б.

Ҳинд Ҳусайн Тоҳа. «Ал адабул арабий фи иқлими Ховаризм», Бағдод.: “Дорул ҳурриййа”, 1976 й., 521б., 73-б.

Ҳинд Ҳусайн Тоҳа. «Ал адабул арабий фи иқлими Ховаризм», Бағдод.: “Дорул ҳурриййа”, 1976 й., 521б., 77-б.

Доктор Мужиб Ал-Мисрий. “Араб ва турк адабиёти” (Қиёсий тадқиқот). Қоҳира.: “Мактабатун наҳзати ал мисриййа”, 1988й., 601б., 364-365б.

Ҳинд Ҳусайн Тоҳа. «Ал адабул арабий фи иқлими Ховаризм», Бағдод.: “Дорул ҳурриййа”, 1976 й., 521б., 81-б.

Ҳинд Ҳусайн Тоҳа. «Ал адабул арабий фи иқлими Ховаризм», Бағдод.: “Дорул ҳурриййа”, 1976 й., 521б., 82-б.

Ҳинд Ҳусайн Тоҳа. «Ал адабул арабий фи иқлими Ховаризм», Бағдод.: “Дорул ҳурриййа”, 1976 й., 521б., 83-84б.

Загрузки

##submissions.published##

2025-07-30

##issue.issue##

##section.section##

Articles