О журнале
Маълумки ўзбек давлатчилиги ва тамаддуни узоқ тарихга бориб тақалади. Айнан ўрта асрларда кўҳна Хоразм тупроғида шаклланган улкан илмий марказ – “Дорул ҳикма ва маориф” (“Маъмун академияси”) ўз даврида юксак назарий ва амалий тадқиқотлари, илмий изланишлари ва маърифий фаолияти билан ажралиб турган. Биз ушбу цивилизациянинг давомчилари сифатида илм-фан ютуқларини бугунги ва келажак авлодга етказишга масъулмиз. Айнан шу мақсадларни кўзлаб, Маъмун номидаги университет ташаббуси билан “Ma’mun Science” илмий-назарий журнали таъсис этилди. “Ma’mun Science” журнали ўз саҳифаларида филология, тарих, фалсафа, иқтисодиёт, педагогика ва психология каби кўплаб фан йўналишларида академик тадқиқотлар натижалари ва илмий мақолаларни чоп этиб боради.
Дунё тажрибасидан маълумки, энг яхши ва самарали сармоя бу инсон капиталига йўналтирилган маблағдир. Илм ва таълим соҳасидаги ислоҳотлар бир томонлама эмас, балки комплекс равишда бўлиши, унинг ядросини эса турли назарий ва амалий тадқиқотлар ташкил этиши даркор. Зеро, илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас!