ЎЗБЕК ВА ФРАНЦУЗ ТИЛЛАРИДА ХОСИЛ БЎЛГАН ДИПЛОМАТИК ТЕРМИНЛАРИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТИ

##article.authors##

  • Хасанова Шахноза Абдурауповна

##article.subject##:

дипломатик тил, термин, лексика, ўзлашма

##article.abstract##

Ушбу мақола, асосан француз ва ўзбек тилларида дипломатик терминлар ясалишининг бир неча усули мавжудлиги ўрганибгина қолмай, балки унинг ҳосил бўлишда бир қанча омиллар ёрдамида кенг кўламли турли изланиш олиб борилганлигини ўрганишга ҳам бағишланган.

Биринчидан, француз ва ўзбек тилларида дипломатик терминлар калька усули ёрдамида ҳам ҳосил бўлиши ва уни замонавий ўзбек тилининг дипломатик терминларини бойитиш тизимида алоҳида ўрин тутишини баъзи бир олимларнинг тадқиқот ишлари мисолида ёритиб берилган.

Иккинчидан, морфологик усул бўлиб, улар ёрдамида янги шакл ва мазмунга эга бўлган терминологик бирликлар ҳосил бўлади. Бунга турли сўз ясовчи морфемалар ёрдамида эришиш мумкин, масалан, француз тилида бу жараён асосан қўшимчалар ва олд қўшимчалар ёрдамида, ўзбек тилида эса тилнинг типологик тузилишига мувофиқ, аффикслар ёрдамида амалга оширилади.

Бундан ташқари,  турли соҳаларнинг терминологик тизимини бойитишда терминларни ҳосил қилишнинг синтактик усули алоҳида ахамиятни касб этиши, ва ушбу усул ёрдамида асосан мураккаб тузилишга эга бўлган терминлар иборалар шаклида ҳосил бўлиши, шунингдек,улар замонавий ўзбек адабий тилининг луғат бойлигини янада ривожлантиришга ёрдам бериши ҳамда  жамиятнинг замонавий ривожланиш босқичида ушбу турдаги кўп компонентли терминларсиз буни амалга ошириш мумкин эмаслиги ҳақида ҳам алоҳида таъкидлаб ўтилган.

Шунингдек мақолада, дипломатик терминларнинг ҳосил бўлиши ва солиштирилган тилларни бойитишда аббревиатура (қисқартирилган сўзлар) яъни сўзларни алоҳида терминологик тизимларда сақлаш ҳам жуда муҳим аҳамиятга эга эканлиги ҳақида айтиб ўтилган.

Библиографические ссылки

Носирова С.А. Хитой тили дипломатик терминларининг таҳлили //Ж. Шарқшунослик. - Т.,2005- № 2. . 2. В.П.Даниленко, Л.И.Скворцов «Нормативные основы унификации терминологии-Культура речи в технической документации», М.1982,с8

Сафарова Р. Лексик - семантик муносабатларнинг турлари.- Т.: Ўқитувчи, 1996.- 116 б.

Bourciez E. Elements de linguistique romaine. P., 1956, 657 p.

Махортых В.М. Суффиксальное образование абстрактных имен существительных во французском языке. – Дис. Канд. Филол. Наук., Л., АГУ, 1967, 432 л.

Щелок Е.А., Комарев Д. Пособие по французской лексикологии. – М., 1970. – 263 с.

Загрузки

##submissions.published##

2021-10-27