“БЎШ ВАҚТ” ТУШУНЧАСИГА НАЗАРИЙ ВА УСЛУБИЙ ЁНДАШУВЛАР
##article.subject##:
бўш вақт, иш вақти, физиологик вақт, сарфланган вақт, бюджет, вақт, дам олиш, иш, уй ишлари, социологик ёндашув##article.abstract##
Янгиланаётган Ўзбекистонда “Бўш вақт” ва “Ҳордиқ” индустриясини ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади. "Бўш вақт" тушунчасига доир кўплаб таърифлар мавжуд. Қадимги давр мутафаккирлари, замонавий тадқиқотчилар, рус, инглиз, француз, немис социологлари асарларида бўш вақт, иш вақти, дам олиш, вақт, иш, уй ишлари ва бошқа масалаларига эътибор қаратиб, кўплаб таърифлар берилганлигини кўришимиз мумкин.
Шунингдек, мақолада “Бўш вақт”ни ва дам олишни назарий тушуниш ҳамда мутафаккирларнинг бўш вақтни аҳамияти, ижтимоий-тарихий ва индивидуал хусусиятлари тўғрисидаги қарашлари ва ёндашувлари ҳақида сўз юритилади. Ўзбекистонда бўш вақтни сарфлаш шакллари улушиниг пасайиши, ундан фойдаланишнинг истеъмол хусусияти, ушбу муаммони ўрганишнинг долзарблигини талаб қилиниши, бир нечта турли хил ёндашувлар мавжудлиги, муаммоларни янада чуқурроқ ўрганиш учун ишлатилиши мумкин бўлган социологик тадқиқотларни ўтказиш кераклиги айтиб ўтилган.
Мақолада унинг маъноси турли академик мактаблар нуқтаи назаридан муҳокама қилинди. Тушунишга доир назарий ва услубий ёндашувлар таҳлил қилинди. ХХI асрда инсонда ХХ асрга нисбатан бўш вақт имкониятлари кўпаймоқда. Бўш вақт инсон социумини белгиловчи муҳим омиллардан бирига айланмоқда. Банд бўлган аҳолининг кўпчилигида бўш вақтни таъминлаш учун жамиятнинг ўзида бир қатор шартлар зарур эканлиги таъкидланади.
Библиографические ссылки
Бекмуродов М. Ижтимоий-маданий фаолият тарихи, назарияси ва услубияти.– Тошкент: “Маънавият” нашриёти, 2016. – Б.50.
Дорошко О.М. Методологическое значение категории «культура» в педагогике // Вестник Томского государственного педагогического университета, 2013. № 6 (134). – С.70.
Рылеева А.С. Организация культурно-досуговой деятельности населения России: учебное пособие. Курган: изд-во Курганского государственного университета, 2014. – С.59.
Гордон Л.А. Человек после работы. Социальные проблемы быта ивнерабочего времени /Л.А.Гордон, Э.В.Клопов. – М.: Наука, 1972. – С.81, 84, 104.
Стрельцов Ю.А. Культурология досуга: учеб.пособие / Ю.А.Стрельцов. – М.: МГУКИ, 2002. – С.78.
Стрельцов Ю.А. Культурология досуга: учеб.пособие / Ю. А. Стрельцов. - М.: МГУКИ, 2002. – С.78.
Соколов Э.В. Свободное время и культура досуга. –Ленинград: Лениздат, 1977. – С.64.
[Электронный ресурс]. Режим доступа: http: www.superinf.ru
Соколов Э.В. Свободное время и культура досуга. –Ленинград: Лениздат, 1977. – С.81-84.
Соколов Э.В. Свободное время и культура досуга. –Ленинград: Лениздат, 1977. – С.64.