ШАРҚ ВА ҒАРБ МАДАНИЯТЛАР ТИЗИМИДА СОЦИАЛ КАПИТАЛНИНГ ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ

##article.authors##

  • Хусан Акрамов

##article.subject##:

социал капитал, стратегик SWOT таҳлил, кучли томонлар, заиф томонлар, имкониятлар, таҳдидлар, нейтрал томонлар

##article.abstract##

Шарқ ва Ғарб тамаддуни дунёнинг асосий ҳудудий ва маданий бўлиниши, яъни қутбларини белгилаб бермоқда деган хулоса илгари сурилган. Мазкур қутбларнинг ўзига хос хусусиятлари аҳолининг турмуш тарзи, менталитети, дини ва сиёсий тизимнинг шакл-шамойилида намоён бўлади. Шарқ ва Ғарб халқларидаги ўзаро фарқларнинг вужудга келишида ушбу қутбларнинг ижтимоий-маданий хусусиятлари катта аҳамиятга эга. Асрлар давомида шаклланган маданий қадриятлар, урф-одатлар, яшаш тарзининг хилма-хиллиги бир қанча омиллар асосида юзага келган. Бу бир-бирига зидлик дунё ҳамжамиятида замонавий маданиятнинг долзарб масаласига айлангани бобда алоҳида таъкидланган. Шунингдек, Шарқ мамлакатлари аҳолиси ўзининг дунёқараши асосида узлуксиз маънавий тажрибага таяниши, мазкур тажриба эса қадимий тарихий илдизга бориб тақалиши миллий ва диний қадриятлар негизида шаклланган ментал хусусиятни тавсиф этиши очиб берилган. Ғарб мамлакатлари аҳолиси маданиятининг асосий хусусияти эса унинг ҳаётда мавжуд бўлган индивидуалликни тараннум этувчи ментал сифатларга таяниши асосланган.

Библиографические ссылки

Маънавият: асосий тушунчалар изоҳли луғати. Назаров Қ.Н. таҳрири остида. – Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2010. – Б. 112-113, 206.

Muqaddas Kitob. Muqaddas Kitobni tarjima qilish instituti, 2016. Yoqubninig maktubi. 2-bob. 3-bet. «www.ibt.org.ru/muqaddas-kitob/lotin»

Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Ал-Бухорий. Ал-Жомиъ Ас-Саҳиҳ (Ишонарли тўплам). 4-жилд. –Тошкент: Қомуслар бош таҳририяти, 1992. – Б.123.

Форобий. Абу Наср. Фозил одамлар шаҳри. – Тошкент: Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993. – Б.186.

http://www.worldvaluessurvey.org/WVSContents.jsp

Фукуяма Ф. Доверие: социальные добродетели и путь к процветанию. Пер. с англ. / Ф.Фукуяма. – М.: ООО «Издательство АСТ»: ЗАО НПП «Ермак», 2004. – С. 43-45.

Татарко А.Н. Лебедева Н.М. Социальный капитал: теория и психологическиие исследования. Монография. – М.: РУДН, 2009. – С. 17, 113-114.

The Legatum Prosperity IndexTM 2020. Fourteenth edition. 2020 The Legatum Institute Foundation. www.legatum.org. The Legatum Prosperity Index (2020). Page –.17. http://www.prosperity.com, www.li.com.

Мазкур жадвал назарий ва эмпирик тадқиқотлар таҳлиллари асосида муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.

Загрузки

##submissions.published##

2023-01-05