МЕҲР – МУВАФФАҚИЯТ ОМИЛИ

##article.authors##

  • Каримов Бобир Шаропович

##article.subject##:

меҳр, меҳрлилик, фаоллик, меҳрсизлик, муносабатлар, кучли томон

##article.abstract##

Мақолада меҳр тушунчаси кучли томон сифатида назарий ва амалий таҳлил қилинган. Маълумки, шахснинг дастлабки ижтимоийлашув жараёни она ва фарзанд муносабатлари доирасида кечади. Бунда фарзанднинг она меҳридан қониқиши инсонда бахтиёрлик ва хотиржамлик каби туйғуларни шакллантиради. Кейинчалик, инсон меҳрни жамиятдан ҳам қидиради. Инсондаги меҳрга бўлган доимий эҳтиёждан ижтимоий муносабатлар жараёнида жамиятнинг социомаданий даражасини ошириш учун янада самарали фойдаланиш мумкин. Бу бир вақтнинг ўзида шахс учун ҳам, жамият учун ҳам ижобий аҳамият касб этади.

Мақолада жамиятимизда ижтимоий муносабатларни меҳр асосида шакллантириш, меҳр жамиятини вужудга келтириш, шахснинг социал мавқеи ва мақомини ошириш имкониятларини кенгайтириш ҳақида тўхталиб ўтилган.

Библиографические ссылки

Маҳатма Ганди. Ҳикматлар. Абдулатиф Абдуллаев таржимаси. http://kh-davron.uz/yangiliklar/muborak-kin/mahatma-gandi-hikmatlari.html.

Мирзиёев Ш.М. https://yuz.uz/news/shavkat-mirziyoev-menga-eng-katta-kuch-quvonch-bergani-odamlarning-kayfiyati-boldi.

Бекмуродов М. Замонавий бошқарув социологияси. –Т.: “YOSHLAR NASHRIYOT UYI”, 2020. 195-бет.

Каримов Б.Ш. “Биз меҳрлимизми?” мавзусида ўтказилган социологик сўров таҳлили. 2020 йил 20-24 август кунлари “ОИЛА ВА ҲАЁТ” ҳамда “Mehr ulashing” Телеграм каналлари орқали ўтказилган ижтимоий сўров. Жами 2076 нафар респондент.

Каримов Б.Ш. “Биз меҳрлимизми?” мавзусида ўтказилган социологик сўров таҳлили. Бухоро вилоятида ўтказилган ижтимоий сўров, 2020 йил, январь.

Загрузки

##submissions.published##

2021-02-27