ИНСТИТУЦИОНАЛ МУАССАСА БИТИРУВЧИЛАРИНИ ЖАМИЯТГА ИЖТИМОИЙЛАШУВИНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ
##article.subject##:
социал адаптация, ижтимоийлашув, постинституционал адаптация, ижтимоий интеграция, патронат, меҳрибонлик уйи, болалар шаҳарчаси##article.abstract##
Мазкур мақолада институционал муассаса битирувчиларини жамиятга мослаштириш, шунингдек, уларни ижтимоийлаштиришга доир масалалари кўриб чиқилган. Социологик методларидан бири бўлган фокус гуруҳдан фойдаланган ҳолда институционал муассаса битирувчилари жамиятга интеграция жараёнларида юзага келаётган ижтимоий-иқтисодий, маиший-психологик муаммолар таҳлил қилинган. Хусусан, мақолада етим болалар ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларни оилавий ҳамда болалар муассасаларига жойлаштириш тартиби ва шаклларини аниқ белгилаш, уларни давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиладиган нодавлат оилавий муассасаларга жойлаштириш ва болаларга зарурий ижтимоий касбий кўникмалар шакллантирилиб борилиши асосланган. Ота-она қарамоғисиз қолган ёшларга муассасани битириш арафасида тегишли касбий гувоҳнома берилиши ва постинституционал адаптациянинг дастлабки даврида ҳар қандай вазиятда иш билан таъминланиши ишонч туйғусини мустаҳкамлаши каби хулосалар берилган. Шунингдек, ушбу жараённи самарадорлигини таъминлашга доир таклиф ва тавсиялар берилган.
Библиографические ссылки
Фокус-гуруҳлар диссертант томонидан 2019 йил июль ойида тажриба-синов майдонлари сифатида танланган Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри 14-сонли Меҳрибонлик уйи, Андижон вилояти болалар шаҳарчаси, Жиззах вилояти 29-сонли Меҳрибонлик уйининг битирувчилари иштирокида ташкил этилди. Тадқиқотда квотали саралаш усули қўлланилиб, респондентларнинг социал-демографик характеристикаларига мувофиқ бош йиғиндининг микромодели ҳосил қилинди. Квотали саралаш усули мақсадли тарзда бош мажмуа, яъни, институционал муассасанинг сўнгги 2-5 йил ичида битирган 18-25 ёшли битирувчилардан ҳосил қилиниб, уларни саралаб олишда айни дамда яшаш манзили рўйхатларидан фойдаланилди. Саралашнинг бош мажмуа характеристикасига мувофиқлигини таъминлашда қуйидаги социал-демографик кўрсаткичлар танланди: Жинси, ёши (16-25 ёшлилар), Маълумоти: 1. ўрта, 2. ўрта-махсус, 3. олий. Оилавий ҳолати. 1. уйланган/турмушга чиққан, 2. бўйдоқ/турмушга чиқмаган. Бандлиги: 1. ишлайди, 2. ишсиз.
Белановский С.А. Метод фокус-групп. – М.: Издательство Магистр, 1996. – С. 3.
Меҳрибонлик уйидаги болаларни 10-15 йил оқ ювиб – оқ тараб кейин кўчада қолдириш бизга ярашмайди. Депутат Ҳукумат қарорини ўзгартиришни сўрамоқда. Daryo.uz. 18.03.2020.
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 августдаги 164-сон Қарори.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2011 йил 28 январда 2189-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2010 йил 31 декабрдаги 46, 206-ҚҚ ва 29-сон қарорига илова «Васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар турар жойларининг сақланиб қолишини назорат қилиш Қоидалари» Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 4-5-сон, 42-модда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 11 февралдаги “Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4185-сон Қарори. 13-банди. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.02.2019 й. Lex.uz.
«Муносабат» ток-шоусининг 2020 йил 13 февраль сонидан тўғридан-тўғри эфир давомида мунозараларда Тошкент шаҳар 21-сонли Меҳрибонлик уйи мутасаддисининг фикрларидан ёзиб олинди.
Олий Мажлис Сенати етим болаларнинг жамиятга ижтимоий мослашуви юзасидан бош Вазир номига хат йўллайди // https://daryo.uz/2020/02/29.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 11 февралдаги “Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-4185-сон Қарори. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.02.2019 й. 07/19/4185/2601-сон. Lex.uz.
«Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш бўйича ЙЎЛ ХАРИТАСИ”. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.02.2019 й. 07/19/4185/2601-сон.
Олий Мажлис Сенати етим болаларнинг жамиятга ижтимоий мослашуви юзасидан бош Вазир номига хат йўллайди. //https://daryo.uz/2020/02/29.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисидаги (янги таҳрирдаги) ЎРҚ 13-14 моддалари. www.lex.uz
Бекмуродов М.Б. Ёшларнинг ижтимоий ривожланиши ва унинг субъекти омили // Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш стратегияси: мавжуд вазият ва ривожлантириш истиқболлари. Республика илмий-амалий конференцияси мақолалар тўплами. – Тошкент: Тафаккур бўстони, 2019. – 46 б.