ЎЗБЕКИСТОНДА ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ СОҲАСИНИНГ ИЖТИМОИЙ- ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАР БОРАСИДАГИ ИНСТИТУЦИОНАЛ ЎЗГАРИШИ

##article.authors##

  • Наргиза Хушвакова

##article.subject##:

ижтимоий ҳимоя, давлат органлари, ҳимоя тизими, болалар муассасалари, деинституционализация, ногиронлик, нафақа

##article.abstract##

Ўзбекистон Республикасида 2016 йилдан аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига ўтказилганлиги баён қилинган. Аҳолини ва оилаларни ижтимоий ҳимоя қилувчи давлат органлари рўйхати 2020 йилда Маҳалла ва оилани қўллаб- қувватлаш вазирлиги, Ëшлар ишлари агентлиги идоралари билан тўлдирилганлиги баён қилинган. Ижтимоий ҳимоя қилиш тизимининг институционал тарқоқлиги, ижтимоий ҳимоя билан қамраб олиш даражасининг пастлиги, ижтимоий ҳимоя тизими кадрлар малакасининг етишмаслиги, эҳтиёжманд аҳоли қатламлари, кам таъминланган оилалар ва болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона давлат назорат-бошқарув ташкилотининг йўқлиги болалар муассасалари, таълимини деинституционализация қилиш ислоҳотларидаги сусткашликка олиб келиши мумкинлиги кўрсатиб берилган.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизими кўрсатиб берилган. Ижтимоий ҳимоя қилиш тизими томонидан барча эҳтиёжи бор аҳолини қамраб олиниши, ижтимоий иш ходимларининг малака даражасини ошириш, нафақа ва ижтимоий хизматларнинг марказлашуви, ногиронликни тиббийлаштириш масалалари ўз ечимини топаётганлиги ижтимоий ҳимоя тизимининг ривожланишига ва самарадорлигининг ортишига олиб келиши мумкинлиги илмий башорат қилинган.

Библиографические ссылки

Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари 04.09.2020 й. https://strategy.uz/index.php?news=1071.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Харакатлар стратегиясиси тўғрисида” ги Фармони. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. – Тошкент. 2017. № 6.

Ижтимоий ҳимоя тизимини қандай яхшилаш керак? https://www.gazeta.uz/uz/2021/03/29/social-protection/.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллаларда ижтимоий хизматларни кўрсатиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам бериш тизимини янги босқичга кўтариш ҳамда хотин-қизларни касбга ўргатиш ишларини янада жадаллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-300-сон Қарори, 29.06.2022 йил. https://lex.uz/docs/6086363.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022—2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги 2022 йил 28 январь. ПФ-60-сон. https://lex.uz/docs/5841063.

Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя тизимини мустаҳкамлаш" лойиҳаси. https://mehnat.uz/uz/pages/uzbekistonda-izhtimoiy-himoya-tizimini-mustahkamlash-loyihasi/.

Матибаев Т.Б. Ўзбекистонда ижтимоий ҳамкорлик тизими: шаклланиши, ривожланиши ва истиқболлари. – Тошкент: “Akademiya”.

Хушвакова Н.А. Оилага ижтимоий хизмат кўрсатишни такомиллаштириш йўллари.

«Рақамли иқтисодиёт шароитида фан, таълим, маданият сохаларида инновaцион технологияларни ривожлантиришда хотин-қизларнинг ўрни» мавзусидаги Республика илмий-амалий анжумани материаллари тўплами. (6 май, 2021 йил) – Термиз, 2021. – Б. 293-297.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда камбағаллик билан курашиш кўламини янада кенгайтириш чора- тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 11 августдаги ПФ-6277-сон Фармони.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқароларга нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида"ги 28.04.2021 й. 248-сон Қарори.

Загрузки

##submissions.published##

2025-05-16