ШАХСЛАРАРО МУНОСАБАТЛАРДА МЕҲРЛИЛИК ДАРАЖАСИНИ РАҚАМЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ
##article.subject##:
меҳр, меҳрлилик, глобаллашув, фаоллик, муносабатлар, индикатор, рақамли технология##article.abstract##
Мақолада меҳр тушунчаси ижтимоий муносабатларнинг узвий қисми сифатида назарий ва амалий таҳлил қилинган. Маълумки, шахснинг дастлабки ижтимоийлашув жараёни она ва фарзанд муносабатлари доирасида кечади. Бунда фарзанднинг она меҳридан қониқиши инсонда бахтиёрлик ва хотиржамлик каби туйғуларни шакллантиради. Кейинчалик инсон меҳрни жамиятдан ҳам қидиради. Инсондаги меҳрга бўлган доимий эҳтиёждан ижтимоий муносабатлар жараёнида жамиятнинг социомаданий даражасини ошириш учун янада самарали фойдаланиш мумкин. Бу бир вақтнинг ўзида шахс учун ҳам, жамият учун ҳам ижобий аҳамият касб этади.
Мақолада меҳр категориялари асосида шакллантирилган “Меҳрлилик даражасини баҳолаш индикатори” намунаси баҳоловчи шкала сифатида илк бор ҳавола қилинмоқда. Шкалада келтирилган меҳр категорияларини ўзгартириш орқали шахснинг турли ижтимоий ролларда бошқаларга нисбатан меҳрини баҳолаш имконияти мавжуд.
Мақолада жамиятимизда ижтимоий муносабатларни меҳр асосида шакллантириш, меҳр жамиятини вужудга келтириш, шахснинг социал мавқеи ва мақомини ошириш имкониятларини кенгайтириш, бегоналашувнинг турли салбий оқибатларини бартараф қилиш, шунингдек, глобаллашув жараёнининг шахс ва жамият ҳаётига таъсири ҳақида тўхталиб ўтилган.
Библиографические ссылки
Мирзиёев Ш.М. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. 2020 йил 25 январь. / Электрон ресурс: http://uza.uz/ru/politics/poslanie-prezidenta-respubliki-uzbekistan-shavkata-mirziyeev-25-01-2020.
Бекмуродов М. Замонавий бошқарув социологияси. – Т.: Академ.нашр, 2019. – 70 б.
Мирзиёев Ш.М. Халқимизнинг розилиги бизнинг фаолиятимизга берган энг олий баҳодир. Ж-2. – Тошкент: НМИУ, 2018.
Саттарова Г.И. “Илк ўспиринлар иродавий сифатларининг психодиагностикаси ва психокоррекцияси”. Психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси автореферати. – Тошкент, 2018.
Абдумажидова Д.Р. “Талабаларда ассертив хулқни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари”. Психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси автореферати. – Тошкент, 2019.
Бекмуродов М.Б. Социология асослари. – Т.: 1994.