ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ИНТЕРНЕТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ ЗАМОНАВИЙ МУАММОЛАРИ
##article.subject##:
ахборот, интернет, хавфсизлик, ахборотлаштириш, электрон дунё, диний экстремизм, терроризм, ахборот коммуникация технологиялари##article.abstract##
Ушбу илмий мақолада Ўзбекистон Республикасида Ахборот хавфсизлиги бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар кенг ёритилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Интернет хавфсизлигига таҳдидлар ва муаммолар очиб берилган.
Умуман олганда бугунги кунда ахборот маконида Интернет хавфсизлигини таъминлаш масаласида асосий мақсадимиз ёшларни зарарли ахборотлардан самарали ҳимоя қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва уни амалиётга киритишдан иборат бўлмоқда. Бу борада қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш шунингдек, диний экстремистик ташкилотлар фаолиятига қарши курашда турли тадбирлар ва давра суҳбатларини жойларда ташкил этишга қаратилган ҳаракатлар маълум даражада самарали бўлмоқда.
Мақолада бугунги кундаги таҳдидлар ва муаммолардан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикасида Интернет хавфсизлигини таъминлаш бўйича бирқатор таклифлар билдирилган. Масалан, Вазирлар Маҳкамасининг 707 сонли “Бутунжаҳон Интернет тармоғида ахборот хавфсизлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги қарорида келтирилган таҳдидлар қаторига “онлайн азарт” ўйинларни ва ёт ғояларни реклама қилишни киритиш келтирилган. Шунингдек, “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонуннинг 12-1-моддасига реклама учун жавобгарлигини киритиш билдирилган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг айрим ахборот тўғрисидаги (“Ахборот олиш кафолатлари ва эркинликлари тўғрисидаги”, “Ахборот эркинликлари принциплари ва кафолатлари тўғрисидаги) қонунларни бирлаштириб, “Ахборот эркинликлари принциплари ва кафолатлари тўғрисидаги” қонунни яратиш, таълим тизимининг барча босқичларида ахборот таҳдидларини ижтимоий асосларини очиб берадиган махсус фанлар (мисол учун “Ахборот психологияси”) ўқитилишини йўлга қўйиш каби таклифлар билдирилган.
Тадқиқотлар натижасида Ўзбекистон Республикасида Интернет хавфсизлигини таъминлашдаги муаммоларни ҳал этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.
Библиографические ссылки
“2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид Давлат Дастури тўғрисида”ги 5953-сонли Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони, 2 март 2020 йил. / https://lex.uz/docs/4751561
“Ўзбекистон Республикаси Конституцияси”, 29-модда, 2012 йил, 8-б. / https://lex.uz/acts/20596
“Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси” 130-1-моддаси. / https://www.lex.uz/acts/111453
Ўзбекистон Республикаси Ахборот эркинлиги принсиплари ва кафолатлари тўғрисидаги Қонунининг 7- ва 14- моддаси, 23.03.2020 йил. / https://lex.uz/acts/52268
Ўзбекистон Республикаси “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунининг 16-моддаси, 23.03.2020 йил. / https://www.lex.uz/acts/1297315
Ўзбекистон Республикаси “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонунининг 5-моддаси, 23.03.2020 йил. / https://www.lex.uz/acts/3026246
Ўзбекистон Республикаси “Ахборот-лаштириш тўғрисида”ги қонуни, 23.03.2020 йил. / https://lex.uz/mobileact/83472
Қандай қилиб телеграм Ўзбекистонда биринчи рақамли сервисга айланди. 09/12/2018. / https://aniq.uz/
Виртуал олам - мусбатдан манфийга. 06/12/2018. / http://journalist.uz /
Ўзбекистон веб-таҳдидлар кўп уюштириладиган мамлакатлар рўйхатида/06/12/2018. / http://daryo.uz/
https://vsetut.uz/blogs/user/1781708/15.04.2020 й.
http://fikr.uz/people/ 15.04.2020 й.
https://theopenasia.net/ru/post/kakie-sotsseti-populyarny-v-tsentralnoy-azii15.04.2020 й
Бабаджанов С.С. Ҳозирги медиамуҳит шароитида ёшларни деструктив ахборотлардан ҳимоя қилишнинг самарали воситаси сифатида медиатаълимнинг зарурияти. Замонавий таълим / Современное образование 2017, б.