САЙИД АМИР АБДУЛАҲАД ХОН ҲУКМРОНЛИГИ ДАВРИДАГИ ВАҚФ ЁРЛИҒИ (1885-1910)
##article.subject##:
Вақифа, зайн ул-мастурот мутавалли, ъушр, сулс, максурахон, дар улкуззат, мударрис, муаззин и т.д##article.abstract##
Ушбу мақолада Сайид Амир Абдулаҳад Хон ҳукмронлиги давридаги (1885- 1910)ҳайрия объектлари ҳақида муҳим маълумот берувчи ноёб ҳужжат бўлган Моҳ Биби бинту Мусобек (Ўз Р МА, Китоб№1, инв.№836) вақф ёрлиғининг тўлиқ таҳлили билан боғлиқ баъзи муаммолар кўриб чиқилади. Мусулмонликнинг тарихий феномени сифатидаги вақф лейтмотиви саҳоват, меҳр-оқибат, муҳтожларга ёрдам қўлини чўзиш, энг муҳими,
объектнинг ободлиги учун мулкни адолатли тақсимлашни тўғри қўллашдан иборатдир. Адолат тантанаси - бу ҳаддан ташқари бойлик ва ўта қашшоқликни инкор этадиган Шарқ вақфининг асосий вазифаларидан биридир. Ўқувчи аёл мантиғининг оқиллиги нафақат оила ўчоғининг сақлаб қолиш, балки жамият фаровонлигида ҳам самарадорлик касб этишига амин бўлиши мумкин. Бу даврда Бухоро хаттотининг нафис қўлёзмасидаги варақ номлари ва сарлавҳалари қамиш қалам билан тилла сувида ажратиб ёзилгани, муҳрларга усталик билан ўйилган афсоналар ушбу қўлёзмани ХIX асрнинг Бухоро санъати ва маданияти тарихидаги ноёб асарга айлантирди.