ЭРОНЛИК АБУ ҲОМИД ҒАЗЗОЛИЙ (“Мусулмон тасаввуфи: қисқача тарих” китобдан лавҳа)
##article.abstract##
Сизга тақдим қилинаётган мазкур лавҳа шарқшунос, исломшунос олим, Мичиган (АҚШ) университети профессори Александр Книшнинг “Мусулмон тасаввуфи: қисқача тарих” (“Мусульманский мистицизм”) китобининг ўзбек тилидаги нашридан бир парчадир. Ушбу китоб таржимаси фалсафа фанлари доктори Қодирқул Рўзматзода томонидан амалга оширилган. Узоқ йиллик меҳнат самараси ўлароқ ўзбек тилига ўгирилган,
оламшумул маънода долзарб аҳамият касб этган бу китоб таржимаси VII-VIII асрлардан бошлабоқ ислом фалсафаси, илоҳиётшунослигига катта таъсир кўрсатган, инсоният маънавий тараққиётига Илк Ўрта асрларгача мутлақ шаклланган дунёвий ҳодиса бўлиб кириб келган тасаввуф тарихи, фалсафаси, ҳудудий, диний ва бир вақтнинг ўзида дунёвий моҳиятини ўзбек китобхонларига танитиш, янги қирраларини очиш ҳамда тарихий онгимизда мудраб ётган ноёб маънавий, маърифий хусусиятларни уйғотиш истаги билан боғлиқдир. Журналимизда дунёнинг Ренессанс маданиятига ҳисса қўшган илоҳиётшунос аллома Абу Ҳомид Ғаззолийга бағишланган мавзунинг тақдим этилишидан мақсад туркум
таржималар воситасида Илк ўрта аср Марказий Осиё Ренессанси билан боғлиқ маданий жараённинг ғоявий негизларини кашф этишдир.