ЭНГ ЯНГИ ДАВР ФАЛСАФА ТАРИХИ РИВОЖЛАНИШИДА ЎЗБЕКИСТОННИНГ ФАЛСАФИЙ-КОНЦЕПТУАЛ ХУСУСИЯТЛАРИ
##article.subject##:
фалсафа тарихи, Ўзбекистон, тараққиётнинг ўзбек модели, модернизация, парадигма, модернизациянинг эволюцион-босқичли модели, Ҳаракатлар стратегияси.##article.abstract##
Мазкур мақолада ижтимоий фалсафанинг долзарб муаммоси, яъни муҳим цивилизацион ареалларнинг тарихий динамикаси кўриб чиқилган. Глобализация ва фаол маданиятлараро мулоқотлар жараёнларининг аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда, маколада у ёки бу цивилизациянинг ўзига хослигини Ўзбекистон мисолида таҳлил қилинган. Асосий аҳамият мустақиллик йилларида бўлган ижтимоий-маданий трансформациялар таҳлилига қаратилган ва бу ерда ўзгача ижтимоий модель бўлган “ўзбек моделини” амалга оширишнинг илк қадамларидан бошлаб мамлакатни ривожлантиришнинг Янги стратегияси қабул қилинишига қадар давр қамраб олинган. Тарихий-маданий билимлар асосида Ўзбекистоннинг ижтимоий-маданий ривожланишининг уч босқичи кўрсатилган. Ҳар бир босқич жамиятнинг ижтимоий трансформациясидаги сифатли ўзгаришни ифода этган.
Биринчи, икки босқич, Шарқ перипатетизмидан бошлаб XIV-XV асрлар мутафаккирларининг вужудга келаётган гуманизми Ренессансни ифодалайди. Мамлакат Ренессансининг учинчи босқичи “Ҳаракатлар стратегияси”нинг модернизацион жараёнлари билан боғлиқ. Ю.Семеновнинг “Фалсафа тарихи” концепциясига асосланиб, мақолада миллий ўз-ўзини англаш ва идентиклигига эътибор қаратилган. Бу борада, фалсафа тарихидаги замонавий тасаввурларга кўра, Ўзбекистон ривожланишининг даврийлиги тамойиллари кўрсатилган. Мамлакат мустақиллиги даврини уч босқичга бўлиб, “Ҳаракатлар стратегияси” тушунчасининг ўзига хослигига алоҳида аҳамият берилган, чунки у жамият ҳаётининг барча соҳаларида, таълимдан хавфсизлик масалаларигача модернизацион жараёнларни жадаллаштирмоқда. Шундай қилиб, мақолада Ўзбекистоннинг ижтимоий ривожланишидаги тарихий жараёнларини баҳолашда умумий тенденцияларни ва ўзига хос ёндашувларни аниқлашга ҳаракат қилинган.
Библиографические ссылки
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2021 ийл 19 январь куни видеоселектор йиғилишидаги нутқи. Веб-сайт: https://aniq.uz/yangiliklar/shavkat-mirziyoev-milliy-tarixni-milliy-ruh-bilan-yaratish-kerak-aks-holda-uning-tarbiyaviy-tasiri-bulmayd.
Каримов И.А. Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш – мамлакатимиз тараққиётининг асосий мезони. 19-ж. – Тошкент: Ўзбекистон, 2011й.
Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида. – Тошкент: Ўзбекистон, 2011й.
Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. – Тошкент: Ўзбекистон, 2016й.
Мирзиёёев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. - Тошкент: Ўзбекистон, 2017й.
Мирзиёев Ш.М. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик - ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. – Тошкент: Ўзбекистон, 2017й.
Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз. – Тошкент: Ўзбекистон, 2017й.
Жураев Н. Тарих фалсафасининг назарий асослари. – Т.: Маънавият, 2008й.
Хожиев Т. “Модернизация назариялари эволюциясининг фалсафий-концептуал таҳлили” (PhD) диссертацияси. – Т., 2019й.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи. Веб-сайт: https://uza.uz/uz/posts/zbekiston-respublikasi-prezidenti-shavkat-mirziyeevning-ituv-30-09-2020.
Семенов Ю.И. Философия истории от древности до наших дней: Общая теория, основные проблемы, идеи и концепции. – М.: Современные тетради, 2003г.
Семёнов Ю. И. Нация // Словарь философских терминов. – М.: ИНФРА-М, 2004г.
Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида. -Тошкент: Ўзбекистон, 2011.