ЖАДИД ШЕЪРИЯТИДА НАВОИЙ АНЪАНАЛАРИ
##article.subject##:
мумтоз адабиёт, жадидчилик, маърифатпарварлик, тараққийпарварлик, янги давр ўзбек шеърияти, девон, адабий ворислик##article.abstract##
XIX асрнинг охири ва XX асрнинг биринчи чорагида юз берган миллий уйғониш даври XVIII асрда Европада кенг қулоч ёйган маърифатчилик ҳаракатига ўхшаш бўлса-да, биз уни бевосита Европадаги турли сиёсий ўзгаришлар таъсирида юзага келди дея олмаймиз. У мумтоз адабиётга, кўп жиҳатдан Навоий анъаналарига боғланган Маърифатпарварлик адабиёти, сўнг миллий уйғониш кайфиятидаги татар, турк, озар адабиёти таъсирида шаклланди. Айни жиҳатига кўра жадидчилик ўз маънавий илдизларига эга эди.
Ушбу мақолада биз ўзбек миллий уйғониш даври адабиётининг шаклланиш омиллари, ички даврий бўлинишлари, авлодлар занжири ҳақида 1914-1922 йилларда Тошкентда нашр этилган тошбосма ҳамда босма нашрлар қиёси орқали жавоб берамиз. Маърифатпарварлик, тараққийпарварлик ва янги давр ўзбек шеъриятида девончилик анъаналарининг давом этиши, Навоийга издошлик масаласи, давр танқидчилигининг Навоий меросига муносабати таҳлилга тортилади. Фитрат асос солган “Чиғатой гурунги” ташкилотининг бош ғояси Темур ва Навоий сиймосини тиклаш бўлганлиги тўғрисидаги ўз хулосаларимизни баён этамиз.
Библиографические ссылки
Муҳаййир. Танланган шеърлар. – Тошкент: Фан, 1967.
Пўлотжон Домулла Қайюмов. Тазкираи Қайюмий. III китоб. – Тошкент, 1998.
Болтабоев Ҳ. ХХ аср бошлари ўзбек адабиётшунослиги ва Фитратнинг илмий мероси. Филология фанлари доктори илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация. – Тошкент, 1996.
Миллий ашъори Таржимон. Мажмуа. Ношир ва муҳаррир: Баҳромбек Давлатшоев. – Тошкент: Вақт типографияси, 1910. Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейи. Нодир қўлёзма, тошбосма ва босма асарлар. Инв №766/IV. Ўлчами 14,5х22. Муқоваси сариқ тусли қалин картондан.
Миллий шеърлар мажмуаси ёхуд адаби дин. Мажмуа. Мусаҳҳиҳ ва ношир: Ҳусайнхўжа бин Хонхўжа Мунавварқори бин Абдурашидхон. – Тошкент, 1912. Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейи. Нодир қўлёзма, тошбосма ва босма асарлар. Инв №453/II. Ўлчами 17х25,5. Муқоваси жимжимадор рангдаги қалин картондан.
Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейида сақланаётган тошбосма асарлар каталоги [Матн]. С.Ҳасанов, Ш.Ҳасанова, Ж.Жўраев [ва бошқ.]. – Тошкент: Фан, 2020.
Сабзазор. Баёз. Тўпловчи ва нашрга тайёрловчи: Мунавварқори. – Тошкент: Ильин босмахонаси, 1914. ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти. Шарқ қўлёзмалари хазинаси, асосий фонд, тошбосма. Инв №12891. Ўлчами 21х13,5. Матн ўлчами 11х18. Муқоваси оч яшил тусли картондан.
Ўзбек ёш шоирлари. Шеърлар тўплами. – Тошкент: Туркистон давлат нашриёти, 1922.
Mirzayev S. XX asr o’zbek adabiyoti. – Toshkent: Yangi asr avlodi, 2005..
Қуронов Д. Чўлпон насри поэтикаси. – Тошкент: Шарқ, 2004.
Болтабоев Ҳ. Фитрат ва жадидчилик. – Тошкент: Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти, 2007.
Каримов Н. ва б. ХХ аср ўзбек адабиёти тарихи. – Тошкент: Ўқитувчи, 1999.
Йўлдошев Қ. Ёниқ сўз. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2006.
Quronov D. Adabiyot nazariyasi asoslari. – Toshkent: Navoiy universiteti, 2018.
Афоқова Н. Жадид шеърияти поэтикаси. – Тошкент: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси “Фан” нашриёти, 2005.
Маҳмуд Вадуд. Танланган асарлар. – Тошкент: Маънавият, 2007.
Фитрат А. Танланган асарлар. – Тошкент: Маънавият, 2009.
Афоқова Н. Жадид ғазалиёти. – Тошкент: Фан, 2005.