ОЛИЙ ТАЪЛИМДА ТАБИАТДА ВА ТЕХНИКАДА ИШҚАЛАНИШ КУЧЛАРИНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

##article.authors##

  • Зулхумор Явкачева Абдурасиловна
  • Мадинабону Явкачева Бахтиёржоновна

##article.subject##:

ишқаланиш, энергия, ҳаракат, жисм, сирпаниш, иқтисодиёт, куч

##article.abstract##

Мақолада ишқаланиш кучларини фойдали ва зарарли томонлари, ишқаланиш кучларини енгиш учун муайян миқдорда иш бажариш ва энергия сарфлаш натижасида республика иқтисодий томондан ривожланишида ижобий ва салбий таъсирини ишлаб чиқиш ва ўрганишдан иборат ва зарур. Ишқаланиш кучлари табиатда жуда катта аҳамиятга эга. Ишқаланиш бўлмаса қоқилган михлар тушиб, ҳамма резбали бирикмалар бўшаб кетади, кийимларимизни тугмалари ўрнида турмас эди. Мебелларни сирпаниб кетмаслиги учун полга маҳкамлаб қўйган бўлар эдик. Юриб кетаётган одамнинг ишқаланишсиз ҳоли танг бўлиши ҳақида гапирмасдан ва ишқаланишни ҳисобга олмасдан туриб,тепловоз, автомобиль ва бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатини тушунтириб бўлмайди. Автомобиль ва поездни ғилдирак билан йўл сирти, яъни поездларда релъс орасида вужудга келадиган ишқаланиш кучлари ҳаракатга келтиради. Шкивлар билан тасма орасидаги ишқаланиш кучлари ҳаракатни бир ғилдиракдан иккинчи ғилдиракка узатишга имкон беради. Ишқаланишдан металларга ишлов беришда (босим билан, кесиб, жилвирлаб), турли – туман фрикцион қурилмаларда ( ҳаракат ва куч узатиш учун ҳамда ижрочи органларнинг ишлашида) фойдаланилади. Келтирилган мисоллардан кўринадики, қуруқ ишқаланиш бўлмаса, кўпчилик ҳаракатларни амалга ошириб бўлмайди. Бунинг сабабини билиш учун ишқаланиш нима?, турлари, юзага келиш сабабларини билиш муҳим аҳамиятга эга.

Библиографические ссылки

СтрелковС.П.Механика: Ўқув қўлланма,-Тошкент: ” Ўқитувчи” ,1977.

Раҳматуллаев М.Умумий физика курси.Механика: Ўқув қўлланма,-Тошкент: ” Ўқитувчи” ,1995.

Глазунов А.Т.Ўрта мактаб физика курсида техника. Ўқув қўлланма,

-Тошкент: ” Ўқитувчи” ,1983.

Загрузки

##submissions.published##

2025-04-07