ТАДБИРКОР ШАХС ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТИ ОШИРИШНИНГ ИЖТИМОИЙ-ФАЛСАФИЙ ЖИҲАТЛАРИ

##article.authors##

  • Суфиев Абдухаким Абдулазизович

##article.subject##:

мулк, тадбиркор, тадбиркор маданияти, тадбиркор шахс, ҳуқуқий маданият, ижтимоий фалсафа, ижтимоий соҳа, легализация, норма, қонунчилик, адаптация, либерал, демократия, бозор муносабатлари

##article.abstract##

Янгиланаётган мамлакатимизда бозор муносабатларига асосланган ҳуқуқий-демократик давлатни қуриш ва фуқаролик жамияти асосларини барпо этиш жараёнида тадбиркор шахс ҳуқуқий маданиятини шакллантириш масаласи долзарб аҳамият касб этади. Зеро, шахснинг жамият аъзоларига ва аксинча жамиятнинг ҳар бир шахсга бўлган муносабатлари мавжуд ижтимоий-ҳуқуқий тизимнинг ички объектив қонунлари билан бошқарилади. Айни вақтда, қонун доирасига кирмайдиган, бироқ тадбиркор шахс фаолиятига ўз таъсирини ўтказадиган объектив ва субъектив омиллар ва сабаблар ҳам мавжудки, уларни ҳисобга олмасдан туриб жамиятдаги тўпланиб қолган кўпгина ижтимоий-иқтисодий муаммоларни бартараф этиб бўлмайди. Шу нуқтаи назардан қараганда, бугунги кунда тадбиркор шахс ҳуқуқий маданиятини шакллантиришнинг ўзига хос хусусиятларини фалсафий-маданий жиҳатдан тадқиқ этиш долзарб масалалардан ҳисобланади.  Тадбиркор шахс ҳуқуқий маданиятининг ахлоқий таълим-тарбия ва маънавий негизлари, унинг амалга оширишдаги юзага келадиган ижтимоий, иқтисодий, маданий ҳамда ҳуқуқий соҳалардаги мавжуд муаммоларни тадқиқ қилиш, ижтимоий-фалсафий жиҳатдан таҳлил қилиш орқали жамиятимиз равнақи учун катта аҳамият касб этади. Жамиятимиз аъзоларини ижтимоий фаровонлиги, уларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш янги тарақққиётимизнинг асосий мақсадлардан эканлигини, Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясини қабул қилинишида кўришимиз мумкин. Бу борада “2018 йил - фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қуллаб-қувватлаш йили”, деб эълон қилиниши мамлакатимизда тадбиркорлик маданиятини юксалтиришга доир кенг кўламли демократик ислоҳотлар амалга оширилаётганидан далолат беради. Мазкур мақолада жамиятимизнинг янги тараққиёт босқичида тадбиркор шахс ҳуқуқий маданиятининг мазмун-моҳияти, ўзига хос хусусиятлари, оширишнинг илмий-фалсафий томондан атрофлича таҳлил қилинган. Тадбиркор шахс ҳуқуқий маданияти оширишнинг ижтимоий, маданий, иқтисодий ва ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш, мустаҳкамлаш тамойиллари, уларнинг жамиятимиз ривожидаги ўрнини ижтимоий-фалсафий нуқтаи назаридан тадқиқ қилинган. 

Библиографические ссылки

RICHARD CANTILLON. An Essay on Economic Theory. Alabama (2010). - Р. 252.

АБУ РАЙҲОН БЕРУНИЙ Минерология - Тошкент: Фан, (1966) - Б. 14-27.

АВЕСТО. (А.Маҳкам таржимаси) (2015) - Тошкент: Ғофур Ғулом ННМИУ, - Б. 248.

АВТОНОМОВ В.С. Модель человека в экономической науке - СПб: (1998) - С. 12.

Антология экономической классики. (В двух томах) Т1 - Москва: Эконов. (1991)

АЛЛЕ М. Условия эффективности в экономике - Москва: (1998) - С. 185.

АМИР ТЕМУР. Тузуклар (2016) - Тошкент: Extremum-press, - Б. 544.

АРИСТОТЕЛЬ. Политика (Теория власти) (2015) Пер. с греч., предисл. и послесл. С.А.Жебелева. Примечания и комментарии А.И.Доватура. - Москва: Академический Проект, - С. 318.

АФЛОТУН. Қонунлар (рус тилидан Ўрфон Отажон таржимаси) - Тошкент: Янги аср авлоди, (2002) - Б. 95-96.

ВАЛИЕВ Б.Н. Иқтисодий маданият ва уни шакллантириш омиллари. Фалсафа фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация - Тошкент: (2004) - Б. 138.

ЖЎРАЕВ Л.Н. Иқтисодий маданиятнинг структуравий – функционал таҳлили. Фалсафа фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация автореферати. - Тошкент: (2005) - Б. 20.

ИБН СИНО Тиб қонунлари: 3 жилдлик сайланма / (тузувчилар: У.Каримов, Ҳ.Ҳикматуллаев) - Тошкент: “А. Қодирий номидаги халқ мероси” нашриёти, Ж. I. (1992) - Б. 142.

КАРИМОВ И.А. Юксак маънавият - енгилмас куч - Тошкент: Маънавият, (2008) - Б. 76- 77.

КУЗЬМИЧЕВ А.Д., ШАПКИН И.Н. Отечественное предпринимательство Очерки истории - Москва: (1995) - С. 10.

МАКЕЕВА В. Г. Культура предпринимательства - Москва: 2002.

МИРЗИЁЕВ Ш.М. Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. (2017) - Тошкент: Ўзбекистон, - Б. 56.

МИРЗИЁЕВ Ш.М. Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси - Тошкент: Ўзбекистон, (2022) - Б. 137.

МОНТЕСКЬЕ Ш. О духе законов - Москва: (1955) - С. 163.

ПОМПЕЕВ Ю.А. История и философия отечественного предпринимательства - С-Петербург: (2003) - С. 189.

РАҲМОНОВ А.Р. Ислом ҳуқуқшунослигида инсон ҳуқуқлари ва шахс мақоми.

(Ю.ф.н. ...дисс.) (2002) - Тошкент: - Б. 248.

РУМЯНЦЕВ М.А. Этика предпринимательства и национальные традиции в экономике России - С-Петербург: (1995) - С. 25.

САЙМОН ГЕРБЕРТ Рациональность как процесс и продукт мышления // THESIS. (1993)- Вып. 3.- С. 74.

ТАДЖИХОНОВ У., САИДОВ. А. Хуқуқий маданият назарияси - Тошкент: (1998) - Б. 11.

ШАЙҲОВ Э.Т. Иқтисодий тафаккур ва иқтисодий ислохот - Тошкент: Ўзбекистон, (1991) - Б. 63.

ХАЙДАРОВ Х.Ф. Жамият қонунлари - ислоҳотлар жараёнларини билиш ва бошқариш омили. (Фалс. ф.д. ...дисс.) (2002) - Тошкент: - Б. 252.

ФОРОБИЙ АБУ НАСР Фозил одамлар шаҳри - Тошкент: А.Қодирий номидаги “Халқ мероси” нашриёти (1993) - Б. 186.

ҚОСИМОВ Б. Миллий уйғониш: жасорат, маърифат, фидойилик. - Тошкент: Маънавият, (2002)

Загрузки

##submissions.published##

2022-11-30

##issue.issue##

##section.section##

Статьи