БИОТЕХНОЛОГИК ЖАРАЁНЛАР ТАРАҚҚИЁТИДА МОДДИЙ ВА МАЪНАВИЙ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ УЙҒУНЛИГИ МАСАЛАЛАРИ

##article.authors##

  • Шерманов Исобек Чилмаматович

##article.subject##:

биотехнологик жараёнлар, глобал ахборотлашган макон, моддий ишлаб чиқариш, маънавий ишлаб чиқариш, тараққиёт, модернизасия, диверсификасия, сосиум ва инсоният, барқарор ривожланиш, инсон ва жамият, жамият ва табиат

##article.abstract##

Бугунги кун ижтимоий тараққиётида замонавий биотехнология кўп тармоқли илмий-амалий йўналиш бўлиб, у биологияда хусусан, (микробиология, генетика, молекуляр биология, биокимё ва ҳ.к.) ва муҳандислик фанлари ютуқлари асосида пайдо бўлган. Биотехнологиянинг ривожланиши, ўз навбатида унга тегишли бўлган бир неча фанлар бўйича олиб бориладиган илмий-амалий изланишларни жадалланишига олиб келди. Айниқса микроорганизмлар асосида хилма-хил физиологик фаол моддаларни синтез қилиш, бунинг учун керакли ва ижтимоий-иқтисодий самара берадиган, рақобатбардош микроб продуцентларни яратиш, улардан керакли маҳсулотни ажратиб олишни йўлга қўйиш, шу мақсадда ўсимлик ва ҳайвон ҳужайра ва тўқималаридан фойдаланиш масалалари бўйича эришилган ютуқлар юқоридаги фикрларни тасдиқлайди. Биотехнология кўп тармоқли бўлганлиги учун ҳам, уни барча йўналишларини бир мақолада ёки маълум бир илмий тадқиқот ишида очиб бериш анча муаммоли вазифа. Шундай бўлишига қарамасдан, ушбу мақолада биотехнологик жараёнлар тараққиётида бу йўналишнинг тарихи, кечаги, бугунги ҳолати ва эртаси ҳақида фикрлар берилган. Мазкур илмий мақолада замонавий биотехнологик жараёнларниг илмий, амалий ва услубий асосларини ёритишга ҳаракат қилинган, хусусан, глобал ахборотлашган маконда биотехнологик жараёнлар тараққиётининг моддий ва маънавий ишлаб чиқариш жараёнларини ривожлантириш ва унинг ўзига хос бўлган асосий хусусиятлари мамлакатнинг тараққиёт гарови еканлиги ёритиб берилган. Шу билан бир қаторда ҳар қандай шароитда ҳам мамлакатимизнинг барқарор ижтимоий ривожланиши моддий ва маънавий ишлаб чиқариш билан боғлиқ эканлиги илмий фалсафий таҳлил қилинган.

Библиографические ссылки

МИРЗИЁЕВ Ш.М. Халқ сўзи 2021 йил 20 январ №13 (7793) сони

КАРИМОВ И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч, Иккинчи нашр. – Т.:Маънавият,2016.- Б.67.

КАРИМОВ И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси. – Т.: «Ўзбекистон»,2010. – Б.28.

ЎЛМАСОВ А., Ваҳобов А.В. Иқтисодиёт назарияси. - Т.:«Шарқ», 2006.–Б.30.

ОТАМУРАТОВ С. Глобаллашув ва миллий-маънавий хавфсизлик. – Т.:«Ўзбекистон», 2013.–Б.399,408,414,425,433,437,444.

МУСТАҚИЛЛИК: ИЗОҲЛИ-ОММАБОП ЛУҒАТ. – Т.: «Шарқ», 1998. – Б.18.

НАЗАРОВ Қ.Н. Фалсафа асослари.– Т.: Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти нашриёти, 2012. – Б.297.

Загрузки

##submissions.published##

2022-05-31

##issue.issue##

##section.section##

Статьи