ИЛМ-ФАН ТАРҚАҚҚИЁТИДА МИРЗО УЛУҒБЕК ИЛМИЙ МЕРОСИ ВА “ЗИЖИ ЖАДИДИ ГУРАГОНИЙ”АСАРИНИНГ ТУТГАН ЎРНИ
##article.subject##:
илм-фан, маърифат, мадрасайи Олия, мадраса, алломалар, мударрислар, Мирзо Улуғбек, Қозизода Румий, Али Қушчи, фалсафа, aстрoнoмия (ҳaйъaт), мaтeмaтикa (риёзиёт), “Зижи жадиди Гурагоний”, глобус, астрономик жадвал, юлдузлар, тақвим##article.abstract##
Дунёда глобаллашув даврида инсон қалби ва онги учун кураш кетаётган бир пайтда мутафаккир алломаларининг илғор ва бунёдкор ғояларини ўрганиш, тарғиб қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратиш муҳим аҳамият касб этади. Шу ўринда, Мирзо Улуўбек илмий-маънавий меросида инсонни камолотга етказувчи эзгу ғоялар, ёшлар онгини заҳарлаётган салбий ғояларга қарши тура оладиган, маърифат йўлини кўрсата оладиган бунёдкор ғоялар бўлиб хизмат қилади. Миллат ва мамлакат истиқболи соғлом, ахлоқан пок, миллий маданиятли, баркамол ёшларга боғлиқ эканлиги ва бундай ёшларни вояга етказишда Мирзо Улуўбек каби буюк мутафаккир алломаларнинг илмий-маънавий меросидаги инсоннинг маънавий-ахлоқий ривожланиши учун барча замонларга мос ҳаётий тажрибалар ўз аксини топган ва уларни бугунги кунда таҳлил этиш ҳамда амалиётда фойдаланиш тарбиявий, ахлоқий муаммоларни ечишда объектив зарурият сифатида қаралиши лозим. Тадқиқотчилар томонидан ушбу мавзуни таҳлил объекти ёки предмети сифатида танлаб олиниб, турли илм-фан ракурсларида ўрганишган ва ўрганишмоқдалар. Биз ушбу мақола орқали илм-маърифат, фан ва маданият тараққиётини кўзлаган давлат арбоби ва буюк олим Мирзо Улуғбекнинг илмий мероси, “Зижи жадиди Гурагоний”асарида баён этилган масалаларга эътибор қаратганмиз. Ҳукмдорлик ва олимлик сиймосини ўзида мужассам этган Мирзо Улуғбекда даврида дунёвий билимларни ўрганиш бўлган интилиш, бу ўз навбатида мамлакатда илм-фан, таълим ривожланиши жамият ва инсонлар ҳаётида ўзгаришларга асос бўлганлиги масалалари қамраб олинган. Шунингдек, Мирзо Улуғбекни нафақат астроном ва математик, балки унинг ижоди серқирра бўлганлиги, у тарих, шеърият ва мусиқа бобида ҳам қалам тебратгани, шеърлар ҳам ёзганлиги борасида фикр юритилади.
Библиографические ссылки
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 19 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқи // https://president.uz/uz/lists/view/1063
Аҳмедов Ашраф. Улуғбек, Муҳаммад Тарағай. – Тошкент.: Ўзбекистон, 2011. – Б.28.
Мирзо Улуғбек. Илму Нужум. Таржимон, изоҳлар муаллифи Ашраф Аҳмад. – Тошкент.: Абдулла Қодирий, 1994. – Б.3-19.
Мирзо Улуғбек. Илму Нужум. Таржимон, изоҳлар муаллифи Ашраф Аҳмад. – Тошкент.: Абдулла Қодирий, 1994. – Б 20.
Бартольд В.В. Улугбек и его время / Сочинения. – Москва.: Наука, 1964. - Т. II. Ч. 2. – С 134-146
http://www.e-tarix.uz/shaxslar/482-ulugbek.html
Абу Тоҳирхожа Самарқандий. Самария (Самарқанд мозорлари зикри). -Т.: Янги аср авлоди, 2009.- Б.336.
http://www.e-tarix.uz/shaxslar/482-ulugbek.html
http://www.e-tarix.uz/shaxslar/482-ulugbek.html
Ашраф Аҳмад. Улуғбек, Муҳаммад Тарағай. – Тошкент.: Ўзбекистон, 2011.- Б.38.
Ашраф Аҳмад. Улуғбек, Муҳаммад Тарағай. –Тошкент.: Ўзбекистон, 2011.- Б.40.
Матвиевская Г.П., Розенфельд Б.А. Математики и астрономы мусульманского средневековья и их труды (VIII-XVII вв.). – В 3 тт. М.: Наука, 1983. – С.136.
Аҳмедов Ашраф. Улуғбек Муҳаммад Тарағай. – Тошкент: Ўзбекистон, 2011. – Б.28.
Конрад Н.И. Запад и Восток. - Москва.: Наука, 1966. - С. 227.