“ЮСУФНОМА” МАВЗУСИ ВА УНИНГ АЛИШЕР НАВОИЙ ЛИРИКАСИДАГИ БАДИИЙ ТАЛҚИНИГА ДОИР
##article.subject##:
Мумтоз шеърият, лирик девон, Юсуф образи, мажозий тасвир, бадиий талқин, сюжет, образ, бадиий детал, адабий жанр, лирик қаҳрамон, рамзий ифода##article.abstract##
Ушбу илмий мақола жаҳон ва Шарқ адабиётининг мумтоз мавзуларидан бўлган “Юсуфнома”лар туркумининг эпик-лирик талқинларига бағишланади. Унда мавзунинг манбалари, тарихий-тадрижий талқинлари, жанрий-шаклий анъаналари ҳамда Алишер Навоий шеъриятидаги Юсуф Канъон образининг рамзий-мажозий тасвирлари масалаларига эътибор қаратилади. Алишер Навоий лирик девонлари, хусусан, “Бадойиъ ул-бидоя”, “Наводир ун-ниҳоя” девонларида Юсуф тимсоли ва у орқали ифодаланган поэтик манзаралар очиб берилади. Шоир шеъриятида “Юсуф қиссаси” сюжети билан боғлиқ ранг-баранг бадиий деталлар, эпизодик лавҳалар, тушунча-ифодалар бадиияти илк бора илмий таҳлил этилади. Шу билан бирга “Юсуфнома” туркуми мисолида мумтоз адабиётда сюжет ва образ-тимсоллар кўчиши ҳодисасига баҳо берилади. Бу эса адабий сюжет, мавзу ва ғоя, бадиий образ ва тимсол ўзгаришларини аниқ тасаввур этишга, чуқур англашга имкон беради.
Библиографические ссылки
Азорабеков С.К. Сказание о Юсуфе и его отражение в персидско-таджикской прозе X-XI веков. Авт. дисс. по филол. наук. – Душанбе: 2005. – 26 с.
Алишер Навоий асарлари тилининг изоҳли луғати. 4 томлик. Фозилов Э. И. таҳрири остида.– Тошкент: Фан, 1983. – 656; – 644; – 624; – 636 б.
Алишер Навоий. Мукаммал асарлар тўплами. Йигирма томлик, биринчи том. Бадойиъ ул-бидоя – Тошкент: Фан, 1987. – 724 б.
Алишер Навоий. Мукаммал асарлар тўплами. Йигирма томлик, иккинчи том. Наводир ун-ниҳоя. – Тошкент: Фан, 1987. – 624 б.
Кароматов Ҳ.С. Ўзбек адабиётида Қуръон мавзулари. – Тошкент: Мерос, 1994. – 170 б.
Носириддин Бурҳониддин Рабғузий. Қисаси Рабғузий. 1-китоб. – Тошкент: Ёзувчи, 1990. – 240 б.
Носириддин Бурҳониддин Рабғузий. Қисаси Рабғузий. 2-китоб. – Тошкент: Ёзувчи, 1991. – 272 б.
Сафарова Ҳ.А. Рабғузий “Қиссаси Юсуф Сиддиқ алайҳиссалом” асари манбалари ва ғоявий-бадиий таҳлили. Фил. фан. ном. дисс. – Самарқанд: 2001. – 153 б.
Ҳожиаҳмедов А. Шеърий санъатлар ва мумтоз қофия. – Тошкент: Шарқ, 1998. – 160 б.