НАВОИЙ ДАВРИДА ШАХМАТ ЎЙИНИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИДАН
##article.subject##:
шахмат, шатранж, шахматчи, шахмат тарихи, шахмат-спорт, шахмат-санъат, Туркистонда шахмат ўйини тарихи, Амир Темур ва шахмат, Алишер Навоий ва шахмат, шахмат ўйинининг аҳамияти, бугунги кунда шахмат, шахмат ўйини фалсафий тафаккур омили##article.abstract##
Шахмат ўйини қадимий ва қизиқарли спорт ва санъат турларидан бири. У беш минг йиллик тарихга эга ва тарихий асарларда шахмат (шатранж) ўйинига оид қимматли маълумотлар берилган.
Мамлакатимизда халқимиз орасида минг йилдан бери ўйналиб келинади. Бу ҳақда жуда кўплаб тарихий манбалар гувоҳлик беради. Араб халифалиги даврида бу ўйин “шатранж” номи билан оммалашган. Шахмат ўйини айниқса темурийлар даврида ривож топади. Қадимий шатранж-шахмат маданиятининг юксалишига Алишер Навоий маълум даражада ҳисса қўшганлигини ва бу соҳанинг илғор вакилларини ўз қаноти остига олиб, уларга раҳномолик қилганлигини бошқа тарихий манбалардан ташқари, мутафаккирнинг ўз асарларидаги маълумотлар орқали ҳам билишимиз мумкин. Амир Темур, Алишер Навоий каби буюкларимиз ҳам шахмат ўйнаганлиги ҳақида маълумотлар бор. Шахмат ўйинлари тарихи Туркистон тарихининг бир парчасидир. Ҳозирги кунда мамлакатимизда болалар ва ёшлар ўртасида ҳам шахматни ривожлантиришга катта эътибор берилмоқда.
Библиографические ссылки
Абулфатҳ Аҳмад. Рисолаи шатранж (форсча), Ўзбекистон ФА Шарқшунослик институти фонди, № 8141.
Ибн Арабшоҳ. Ажойиб ал мақдур фи аҳбори Таймур (Темур тарихида тақдир ажойиботлари). 2-китоб. – Т.: Меҳнат, 1992.
Муҳиддинов М. Катакларда яширинган олам. – Т.: Ўзбекистон, 1976.
Муҳиддинов М. Ўн тўққиз чемпион. – Т.: Юлдузча, 1998.
Халаев М. Шахмат алифбоси. – Т.: Тафаккур, 2015.
Носир Муҳаммад. Шахмат мўжизаси. – Т.: 2014.
Қосимжонов Р. Шахмат – сеҳрли олам. – Т.: Info.com.uz, 2008.
Воҳидов.Э. Шахмат ва шеър- Шеърий тўпламлар. 1964.