АЛИШЕР НАВОИЙ АСАРЛАРИДА “АҲЛИ МАОНИЙ” ТУШУНЧАСИНИНГ ЎРНИ ВА ИРФОНИЙ МОҲИЯТИ

##article.authors##

  • Жабборов Нурбой Абдулҳакимович

##article.subject##:

маъни, маоний аҳли, сурат, аҳли сурат, зоҳирий мазмун, ботиний моҳият, бадиий-эстетик тафаккур, ижод концепцияси, бадиий талқин

##article.abstract##

Мақолада Алишер Навоий асарларида “маъни” ва “аҳли маоний” истилоҳларининг қўлланиши ва бадиий талқини масаласи таҳлилга тортилган. Буюк мутафаккир ижодида ушбу тушунчалар талқини қуйидаги тасниф асосида тадқиқ қилинган: 1) “маъни”, “маоний” истилоҳларининг моҳиятини очувчи фикрлар ифодаси; 2) маоний аҳлининг даражаси баландлиги ва уларнинг қарашлари жамият ҳаёти ҳамда миллат бадиий-эстетик тафаккури учун мезон бўла олиши; 3) маоний аҳлига мансуб салафлар ва замондошлар васфи; 4) аҳли маъни ва аҳли сурат муносабати масаласи.

Ушбу илмий муаммо Алишер Навоийнинг “Бадойиъ ул-бидоя”девони, “Хазойину-л-маоний” куллиёти, “Хамса” достонлари, “Мажолису-н-нафоис” тазкираси, “Лисону-т-тайр”, “Муҳокамату-л-луғатайн”, “Маҳбубу-л-қулуб”, “Хамсату-л-мутаҳаййирин”, “Насойиму-л-муҳаббат”, “Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер” каби асарлари мисолида ўрганилган. Зарур ўринларда Алишер Навоий қарашлари буюк салафи Низомий Ганжавий фикрлари билан қиёсий таҳлил этилган.

Таҳлил жараёнида илмий қарашларни асослаш учун Давлатшоҳ Самарқандийнинг “Тазкирату-ш-шуаро”, Деҳхудонинг “Луғатнома”, Ғиёсиддин Хондамирнинг “Макориму-л-ахлоқ” асарларига мурожаат қилинган.

Тадқиқот натижасида Алишер Навоий ижодида “маъни” истилоҳи “сурат”нинг зидди бўлиб, зоҳирий мазмунни эмас, ботиний моҳиятни ифода этиши, “маоний” тушунчаси эса фикрни бадиий ифодалаш асоси ҳисобланган маоний илмини англатиши аниқланган. “Аҳли маоний” бирикмаси янада кенгроқ моҳиятни ифодалаши, мажоз воситасида Ҳақни англагувчи ҳақиқат ва маърифат аҳли мазмунида талқин этилиб, буюк шоир ижод концепцияси билан боғлиқ тушунча экани ҳақидаги хулосага келинган.

Библиографические ссылки

Алишер Навоий. Бадойиъ ул-бидоя. / Мукаммал асарлар тўплами. Йигирма томлик. Т.I. – Тошкент: Фан, 1987.

Алишер Навоий. Ғаройиб ус-сиғар. / Тўла асарлар тўплами. Ўн жилдлик. Биринчи жилд. – Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги НМИУ, 2011.

Алишер Навоий. Наводир уш-шабоб. / Тўла асарлар тўплами. Ўн жилдлик. Иккинчи жилд. – Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги НМИУ, 2011.

Алишер Навоий. Бадойиъ ул-васат. / Тўла асарлар тўплами. Ўн жилдлик. Учинчи жилд. – Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги НМИУ, 2011.

Алишер Навоий. Фавойид ул-кибар. / Тўла асарлар тўплами. Ўн жилдлик. Тўртинчи жилд. – Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги НМИУ, 2011.

Алишер Навоий. Хамсат ул-мутаҳаййирин. / Тўла асарлар тўплами. Ўн жилдлик. Бешинчи жилд. – Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги НМИУ, 2011.

Алишер Навоий. Ҳайрат ул-аброр. / Тўла асарлар тўплами. Ўн жилдлик. Олтинчи жилд. – Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги НМИУ, 2011.

Алишер Навоий. Лайли ва Мажнун. / Тўла асарлар тўплами. Ўн жилдлик. Еттинчи жилд. – Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги НМИУ, 2011.

Алишер Навоий. Садди Искандарий. / Тўла асарлар тўплами. Ўн жилдлик. Саккизинчи жилд. – Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги НМИУ, 2011.

Алишер Навоий. Лисон ут-тайр. / Тўла асарлар тўплами. Ўн жилдлик. Тўққизинчи жилд. – Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги НМИУ, 2011.

Алишер Навоий. Мажолис ун-нафоис. / Тўла асарлар тўплами. Ўн жилдлик. Тўққизинчи жилд. – Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги НМИУ, 2011.

Алишер Навоий. Маҳбуб ул-қулуб. / Тўла асарлар тўплами. Ўн жилдлик. Тўққизинчи жилд. – Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги НМИУ, 2011.

Алишер Навоий. Муҳокамат ул-луғатайн. / Тўла асарлар тўплами. Ўн жилдлик. Ўнинчи жилд. – Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги НМИУ, 2011.

Алишер Навоий. Насойим ул-муҳаббат. / Тўла асарлар тўплами. Ўн жилдлик. Ўнинчи жилд. – Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги НМИУ, 2011.

Алишер Навоий. Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер. / Тўла асарлар тўплами. Ўн жилдлик. Ўнинчи жилд. – Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги НМИУ, 2011.

Деҳхудо, Алиакбар. Луғатнома. – Теҳрон: Тажриш нашриёти, 1377, 1-жуз.

Навоий асарлари луғати. – Тошкент: Адабиёт ва санъат, 1972.

Nizomiy Ganjaviy. Xusrav va Shirin (Tarjimon: Jamol Kamol). – Baku, 2019.

Самарқандий, Давлатшоҳ. Шоирлар бўстони (Тазкират уш-шуаро”дан Бўрибой Аҳмедов таржимаси). – Тошкент: Адабиёт ва санъат, 1981.

Хондамир, Ғиёсиддин. Макорим ул-ахлоқ. ¬– Тошкент: Академнашр, 2018.

Ғиёсуддин, Муҳаммад. Ғиёс ул-луғот. чилд. I, II. – Душанбе: Адиб, 1987, 1988.

https://vazhaju.tj/word

Загрузки

##submissions.published##

2022-01-29

##issue.issue##

##section.section##

Статьи