АЛИШЕР НАВОИЙ ТАРЖИМАИ ҲОЛИНИ ЎРГАНИШДА ТАРИХИЙ АСАРЛАРНИНГ ЎРНИ
##article.subject##:
Aлишер Навоийнинг ҳаёт йўли. Ҳасбу ҳол. Меъмуар асар. Замондошлар хотираси. Тазкиранавислик. Тарихий манбалар. Таржимаи ҳол. Автобиографик асар. “Адабиёт” дарслиги. Ўқитиш ва тушунтириш методи##article.abstract##
Ижодкорларнинг ҳаёти ва ижоди табиийки, у яшаган даврнинг тарихий-адабий муҳити билан боғлаган ҳолда ўрганилади. Айрим ўринларда ижодкорларнинг замондошлари билан ўзаро қиёсланса, баъзи ўринларда уларнинг мухлисларининг муносабатлари, аксинча, қарама-қарши рақиблари хусусида ҳам маълумотлар бериб ўтиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Ўқитувчи ижодкорнинг таржимаи ҳоли ҳақида ўқувчиларга маълумот бериш учун машғулотнинг мазмунли, қизиқарли тарзда ўтиши учун энг зарурий маълумотларни ўрганиб чиқиши, керакли услубий қўлланма ва адабиётлардан фойдаланиши лозим бўлади. Айниқса, ижодкорларнинг замондошларининг у ҳақидаги ёзиб қолдирган хотираларидан, мемуар асарлардан, ёки ижодкорнинг ўзи ҳақида ёзиб қолдирган хотираларидан, мактубларидан фойдаланиш ҳам машғулотларнинг мазмунли чиқишини таъминлайди. Ёки, ижодкорнинг яратган асарлари ҳам қайсидир маънода унинг шахсиятига оид маълумотларни тўлдиради.
Библиографические ссылки
Ahmedov S., Qosimov B., Qo‘chqorov R., Rizayev Sh. Adabiyot: umumiy o‘rta ta’lim maktablarining 5-sinfi uchun darslik. – T.: Sharq, 2020. – B. 106-156.
Алишер Навоий. Tўла асарлар тўплами. Мажолис ун-нафоис. – Т.: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи. – Т.: 2011. – 672 б.
Алишер Навоий. Лисон ут-тайр (Қуш тили). – Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1991. – 176 б.
Валихўжаев Б. Ўзбек адабиётшунослиги тарихи. – Т.: Ўзбекистон, 1993. – Б. 8-175.
Долимов С., Убайдуллаев Ҳ., Аҳмедов Қ. Адабиёт ўқитиш методикаси. –Т.: Ўқитувчи, 1967. – Б. 81.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур. Бобурнома. – Т.: Ўқитувчи НМИУ, 2008. – Б. 132-133.
Зунунов А., Ҳотамов Н.,Эсанов Ж.,Иброҳимов А. Адабиёт ўқитиш методикаси. –Т.: Ўқитувчи, 1992. – Б. 203-204.
Қуронов Д., Мамажонов З., Шералиева М. Адабиётшунослик луғати. – Т.: Akademnashr, 2013. – 305 б.
Шамсиев П. Улуғ дўстлик лавҳаларидан // Жомий ва Навоий (тўплам). – Тошкент, Фан, 1966.
Fиёсиддин Хондамир. Макорим ул-ахлоқ. – Т.: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи. – Т.: 2015 – Б. 45-169.
www.ziyouz.com