НАВОИЙ ВА АТТОР
(II қисм)
##article.subject##:
Фаридуддин Аттор, Алишер Навоий, “Мантиқ ут-тайр”, “Лисон ут-тайр”, Е.Э.Бертельс, “Навоий ва Аттор”, туркий адабиёт, форсий адабиёт, достон, ҳикоят, муножот, Семруғ, Ҳудҳуд##article.abstract##
Собиқ иттифоқ ФАнинг муҳбир аъзоси, ф.ф.д., профессор Е.Э.Бертельснинг “Навоий ва Аттор” рисоласи сўз мулкининг султони, ҳазрат бобокалон шоиримиз Низомиддин мир Алишер Навоийни рус ва ғарб адабиётида кенг тарқалган “таржимон, тақлидчи”, “асл шоир эмас”, форс мумтоз адабиётига тақлидчи сифатида баҳолаганлиги асоссиз эканлигини, шарқшунослар туркий адабиётлар таҳлилида ғарб бадиий асарларини баҳолашда қўлланилган ўлчовлардан фойдаланганликларини асослаш учун ёзилган.
“Навои ва Аттор” 3 қисмдан иборат. Унинг 1-қисмида туркий адабиётнинг форс адабиётига боғлиқлиги нисбий характерда, шу далилга асосланиб, уни норасо адабиёт дейиш мутлақо нотўғри эканлиги, 2-қисмида Алишер Навоийнинг қуш тили ҳақида достон яратишдан мақсади, нимага интилгани ва унинг ўз салафига муносабати қандай бўлгани ёритиб берилган. 3-қисмда Фаридуддин Атторнинг “Мантиқ ут-тайр” ва Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” достонлари сўзма-сўз, сатрма-сатр, бандма-банд қиёслаб ўрганилган ва пировард натижада А.Навоийнинг бетимсол шоир, мутафаккир, буюк сиймо бўлгани асослаб берилган. Е.Э.Бертельснинг мазкур асари кейинчалик илмий навоийшунослик учун мустаҳкам пойдевор вазифасини ўтагани ҳам айни ҳақиқатдир.