ОЛИМ ШАРАФИДДИНОВ ВА НАВОИЙШУНОСЛИК ИЛМИ МУАММОЛАРИ
##article.subject##:
навоийшунослик, манбашунослик, шарқшунос, илмий тадқиқот, Олим Шарафиддинов, анъана ва янгича талқин, 30-йиллар адабиётшунослиги, мумтоз поэтика, Алишер Навоий поэтикаси, адабиёт назарияси, шеър ва шоир, аруз вазни, қофия, ритм##article.abstract##
Ушбу мақола навоийшунослик тарихи тадқиқига бағишланади. Унда Олим Шарафиддиновнинг навоийшунослик борасидаги илмий қарашлари, адабиётшунос олимнинг мумтоз, хусусан, Алишер Навоий поэтикаси ҳақидаги қарашлари илмий таҳлил этилади. Унда олимнинг шоир асарлари мисолида Шарқ поэтикасига доир фикрлари ҳақида ҳам мулоҳазалар юритилади. Шу билан бирга, Шарқ ва Ғарб олимларининг навоийшунослик илмига қўшган ҳиссалари очиб берилади. Назарий ва тарихий поэтика билан боғлиқ масалалар ҳам ёритилади.
Айнан поэтиканинг назарий ва тарихий масалалари, мумтоз поэтика масаласида Олим Шарафиддинов эътибор қаратган бир жиҳатлар, яъни образ-тимсолларнинг “Алишер Навоий поэтикасининг баъзи хусусиятлари тўғрисида” деб номланган тадқиқотидаги талқинларига эьтибор қаратилган. Олим Шарафиддиновнинг мумтоз поэтика тўғрисидаги қарашларида “назм шакллари” (лирик жанрлар) масаласи, мумтоз, хусусан, Навоий поэтикаси ҳақидаги қарашлари бу борада янги адабиётшунослик илмининг дастлабки кузатишлари ва илк тажрибаси сифатида қайд қилинади.
Библиографические ссылки
Расулов Абдуғафур. Шарафли Шарафиддиновлар. – Тошкент: Маънавият, 2006. – 80 б.
Адабиёт назарияси. Икки томлик. I том. – Т.: Фан, 1978. – 416 б.
Адабиёт назарияси. Икки томлик. II том. – Т.: Фан, 1978. – 416 б.
Рустамов Алибек. Навоийнинг бадиий маҳорати. – Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1979. – 216 б.
Ҳожиаҳмедов Анвар. Шеърий санъатлар ва мумтоз қофия. – Тошкент: Шарқ, 1998. – 160 б.
Валихўжаев Ботирхон. Ўзбек адабиётшунослиги тарихи. – Тошкент: Ўзбекистон, 1993. – 191 б.
Ҳаққул Иброҳим. Тақдир ва тафаккур. – Тошкент: Шарқ, 2007. – 336 б.
Иброҳим Ҳаққул. Навоийга қайтиш-2. – Тошкент: Фан, 2011. – 198 б.
Ёқубжон Исҳоқов. Навоий поэтикаси. – Т.: Фан, 1983. – 167 б.
Навоий асарлари луғати. – Тошкент: Адабиёт ва санъат, 1973. –784 б.
Шарафиддинов Олим. Алишер Навоий (Ҳаёти ва ижоди). – Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги бадиий адабиёт нашриёти, 1971. –187 б.
Шарафиддинов Олим. Танланган асарлар (Масъул муҳаррир: Ҳ.И.Ёқубов). – Тошкент: Фан, 1978. – 304 б.
Шарафиддинов Олим. Танланган асарлар. – Т.: Фан, 1978. – 304 б.
Орзибеков Раҳмонқул. Ўзбек лирик шеърияти жанрлари. – Т.: Фан, 2006. – 352 б.
Болтабоев Ҳамидулла. Мумтоз сўз қадри. – Тошкент: Адолат, 2004. – 192 б.