ТАРТИБГА СОЛИШ ГИЛЬОТИНАСИ КОНЦЕПЦИЯСИ: ТАҲЛИЛ ВА ХОРИЖИЙ ТАЖРИБА

##article.authors##

  • Ҳайитов Шерзод Рахматуллаевич

##article.subject##:

: тартибга солиш гильотинаси, ҳуқуқий ислоҳотлар, давлат бошқаруви, инвестиция муҳити, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, қонунчилик модернизацияси, иқтисодий самарадорлик, тартибга солиш таъсирини баҳолаш (ТСТБ), давлат ислоҳотлари.

##article.abstract##

Мазкур мақолада “тартибга солиш гильотинаси” усулининг мазмун-моҳияти, унинг ҳуқуқий
ва иқтисодий асослари, шунингдек, халқаро тажрибада қўлланиши таҳлил қилинади. Тартибга
солиш гильотинаси – бу давлат томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни
қайта кўриб чиқиш ва уларнинг самарадорлигини оширишга қаратилган ислоҳот воситаси
бўлиб, у бюрократияни камайтириш, ортиқча маъмурий тартиб-таомилларни бекор қилиш ва
ишбилармонлик муҳитини яхшилаш мақсадида қўлланилади. Мақолада мазкур усулнинг
келиб чиқиш тарихи, уни қўллашдаги асосий принциплар ва унинг ижобий ҳамда салбий
жиҳатлари кўриб чиқилади. Шунингдек, турли мамлакатларда ушбу механизмни жорий этиш
тажрибаси, унинг давлат бошқарувига, қонунчилик тизимига ва иқтисодий ривожланишга
таъсири таҳлил этилади. Тартибга солиш гильотинасининг жорий этилиши натижасида
қонунчилик базасини тизимлаштириш, маъмурий юкламаларни қисқартириш ва бизнес
субъектлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича эришилган натижалар атрофлича
муҳокама қилинади. Шунингдек, мақолада ушбу усулни қўллаш жараёнида юзага келиши
мумкин бўлган муаммолар ва уларнинг ечимлари, шу жумладан, унинг Ўзбекистон ҳуқуқий
тизимига татбиқ этилиши бўйича тавсиялар берилган. Тадқиқот натижалари мазкур
методологиянинг ҳуқуқий ислоҳотлар жараёнидаги аҳамияти ва унинг самарадорлигини
ошириш йўлларини очиб беришга қаратилган

Загрузки

##submissions.published##

2025-07-16