КИНОЯ ФЕНОМЕНИ: ЛИНГВИСТИК ВА АДАБИЙ ТАВСИФ АННОТАЦИЯ
##article.abstract##
АННОТАЦИЯ
Мақолада бадиий тасвир воситалардан бўлган киноя ва унинг лингвистик тавсифига алоҳида эътибор қаратилган. Мазкур сўз ва у билан боғлиқ бўлган тасвир воситаларининг айрим луғатлардаги ва бошқа асарлардаги лексикографик ҳамда терминологик тавсифи ёритилган. Киноянинг классик ўзбек адабиётида ва жаҳон тилшунослигидаги тавсифига алоҳида аҳамият қаратилган. Бунда ХХ аср тилшунослигида муаммоли ва мунозарали масалалардан ҳисобланган матн ва унда киноянинг намоён бўлиши масаласига қаратилган муносабатларга тўхталиб ўтилган. Ушбу фикр ва мулоҳазаларга муаллиф ўз нуқтаи назаридан муносабат билдирган ҳамда тегишли хулосаларга келган.
Ишда киноянинг шу кунгача белгиланиши ҳамда шу асосда лингвистик ва бадиий тушунчаси хусусида ўзига хос қарашлар баён этилган.
Калит сўзлар: киноя, матн, лингвистика, матн компонентлари, лингвистик бирлик, тил, нутқ, тил ва нутқ бирликлари, кўчим, кўчма маъно, мазах, масхара, истеҳзо, кесатиқ.