БИР БАЙТ ШАРҲИ Ё НАВОИЙ ТАЗКИРАСИДАГИ АЙРИМ СЎЗЛАР ТАРЖИМАЛАРИ ҲАҚИДА

##article.authors##

  • У. Караев

##article.abstract##

АННОТАЦИЯ

Мақолада Алишер Навоий “Мажолис ун-нафоис” тазкираси илмий-танқидий матнини тайёрлаш давомида профессор С. Ғаниева томонидан олиб борилган тадқиқотлар, танқидий матнни тайёрлаш муаммолари, қўлёзмаларни қиёсий ўрганиш ва тазкирани кирил ёзувига транслитерация қилиш, нашр этиш  жараёнида йўл  қўйилган  айрим хатолар муҳокама қилинган ва  кейинги нашрларда  техник хатоларни ислоҳ қилиш  борасида  таклифлар берилган. Профессор  С. Ғаниева ўта  масъулиятли бир вазифани зиммасига олган ва уни муваффақият билан адо этган. XV аср  ва ҳозирги давр адабий тилидаги фарқларни ҳисобга олиб  ҳозирги замон ўқувчиларини Навоий насри билан ошно этиш мақсадида шарҳ ва изоҳлар ёзган.  Шунча ишлар амалга оширилганига қарамай ҳозир ҳам оддий ўқувчилар учун Навоий ишлатган айрим сўз ва иборалар, тазкирада келтирилган баъзи бир байтлар маъносини тушуниш қийин бўлиб қолмоқда. Мазкур техник хатоларни ислоҳ қилиш Навоий насрини теранроқ англашга ёрдам беради. 

Калит сўзлар: илмий танқидий матн, транслитерация, тазкира, услуб, байт, тафсир, таҳрир, тасҳиҳ, изоҳ.

Загрузки

##submissions.published##

2022-12-11