ҲОЗИРГИ ЎЗБЕК АДАБИЁТИДА ҚИССАНИНГ ЯНГИЛАНИШ ТАМОЙИЛЛАРИ

##article.authors##

  • Т.С. Мўминова

##article.abstract##

     АННОТАЦИЯ

Адабиётшунос олимлар томонидан қайта-қайта мурожаат қилинаётган бўлишига қарамай, “қисса”нинг келиб чиқиши, жанр сифатида шаклланиши, ривожланиши, янгиланиш тамойиллари, ижодкор услубининг ўзига хослигини аниқлашдаги ўрни ва аҳамияти ҳақидаги фикрлар ўз мужассамини топган эмас. Ушбу мақолада айнан мана шу долзарб масалалар ҳақидаги мулоҳазалар ҳозирги ўзбек қиссанавислигининг пешқадам вакилларидан бўлган  маҳоратли адиблар Эркин Аъзам ва Хуршид Дўстмуҳаммадлар ижоди мисолида таҳлилга тортилган. Шунингдек, мақолада ХХ асрнинг охирларида ижтимоий-сиёсий ҳаётда рўй берган ўзгаришларнинг ижодкор дунёқарашига кўрсатган таъсири ва бу таъсирнинг бадиий адабиётда акс этиши ўзбек адабиётининг қисса жанрига ҳам бевосита боғлиқлиги, жумладан,  ўтган асрнинг 80-90-йиллари ўзбек қиссачилиги тарихида янгиланиш даври бўлганлигига алоҳида эътибор қаратилган ва илмий далиллар асосида ёритиб берилган.

Калит сўзлар: қисса жанри генезиси, халқ китоблари, повесть, адабий давр, тарихий шароит, анъанавий ва ноанъанавий қиссалар, жанрлар синкретизми, услуб, модерн қиссалар.

Загрузки

##submissions.published##

2022-10-13