САМАРҚАНД ПАЛЕОЛИТИ ТОШГА ИШЛОВ БЕРИШ ТЕХНИКАСИ ТАРАҚҚИЁТИДА ХОМ АШЁНИНГ РОЛИ (Қўтирбулоқ ва Зирабулоқ топилма жойлари материаллари асосида)
##article.subject##:
хомашё, кремний, қайроқтош, кварц, Қўтирбулоқ, Зирабулоқ, сланец, хомашё таркибив, нуклеус, тош қуроллар, пластина, леваллуа##article.abstract##
Самарқанд вилояти ҳудудида жойлашган палеолит даврига оид Қўтирбулоқ ва Зирабулоқ топилма жойлари индустриялари таркибида тош буюмларга ишлов бериш учун 8 хил тош жинсларидан фойдаланилган. Маълумки, буюмлар ясаш учун энг қулай хомашй кремнийлашган тош жинслари ҳисобланади. Аммо улар ушбу ёдгорликлар атрофида кичик ҳажмли галкалар шаклида кам учрайди. Шунинг учун ҳам ушбу индустрияларда ушбу нисбатан сифатли тош жинсларининг танқислиги кузатилади. Мақолада қўлланилган ҳар бир тош жинсининг ишланиш даражаси тадқиқ қилинади ва кремнийлашган жинслар ўта иқтисод қилиб ишлатилганлиги далиллар асосида исботланади.
Библиографические ссылки
Гречкина Т.Ю., Ташкенбаев Н.Х. К вопросу о кварцевых изделиях Кутирбулака (3 слой) // ИМКУ, вып. 23. –Ташкент, 1990. –С.13. (Grechkina T.Yu., Tashkentenbaev N.Kh. To the question of the quartz products of Kuturbulak (3 layer) // IMKU, vol. 23. – Tashkent, 1990. –P.13.)
Kelly (H). Contribution a l’etude de la technique de la taille levalloisienne, 1954. B.S.P.F., t. 51. –Р. 149-169, 13 fig.