Г. САФАРОВНИНГ МУСТАМЛАКА ИНҚИЛОБИ (ТУРКИСТОН ТАЖРИБАСИ) АСАРИДАН ПАРЧА
##article.subject##:
Туркистон, мустамлакачилик, октябр тўнтариши, совет ҳокимияти, миллий масала, ижтимоий-иқтисодий муносабатлар, ижтимоий-сиёсий инқироз, большевиклар, инқилобий жараёнлар, сўл коммунизм, аксилинқилобий, очарчилик, Таъсис мажлиси, мухторият##article.abstract##
Г.Сафаров“Мустамлака инқилоби (Туркистон тажрибаси)” асарида Туркистоннинг чоризм мустамлакаси ва совет тузуми давридаги мураккаб тарихий воқеаларни бир тизим асосида, ўша даврда масъул раҳбар лавозимларда ишлагани, тарихий далиллар ва ўзининг тажрибасига асосланиб баён қилишга эришди. Асарда Туркистондаги мустамлакачилик муносабатлари, 1917 йилги инқилобий ўзгаришлар, совет ҳокимиятининг ўрнатилиши, миллий масала ва ижтимоий-иқтисодий зиддиятлар таҳлил қилинади. Унда чоризм мустамлакасининг ўлкага таъсири, большевиклар сиёсатининг номатлуб амалиёти шунингдек, мустамлакачилик мероси билан боғлиқ жиҳатларини очиб беришга қаратилган. Асарнинг тарихий манба сифатидаги катта аҳамияти борлиги баробарида замонавий тарихшунослик нуқтаи назаридан муаллифнинг сиёсий-мафкуравий қарашлари, хулосаларини танқидий баҳолаш заруриятини хам таъкидлаб ўтиш лозим. Ушбу асарни бошқа тарихий манбалар, шунингдек Т.Рисқулов, Ф.Хўжаев, М.Чўқаев, С.Хўжанов ва б. ҳамда замонавий илмий тадқиқотлар билан қиёсий ўрганиш минтақанинг мураккаб тарихий жараёнларини чуқурроқ англаш имконини беради. Асар Туркистон тарихидаги мустамлакачилик муносабатлари, миллий тенглик муаммолари ва советлаштириш жараёнларини ўрганишга қўшган ҳиссаси билан илмий ахамиятлидир.
Библиографические ссылки
1920 йил августдан 1921 йил майгача Туркистон КП (б) МК масъул котиби лавозимида ишлаган.
Сольц И. К истории К.П.Т. Три года советский власти Ташкент, Туркгосиздат, 1920, с 45-46.
Ўзбекистон МДА, 17-фонд, 1-рўйхат,39-иш, 17-18-варақлар.
Т. Рисқулов Туркистон Автоном Республикасида 1918-1924 йилларда муҳим вазифаларни бажарди: Туркистон Соғлиқни сақлаш халқ комиссари (1918-19), Очарчиликка қарши кураш Марказий Комиссияси раиси (1918-19), РКП(б) ТКП Мусулмонлар бюроси (1919-20), Туркистон АССР МИК раиси (1920 йил январ-июл), Туркистон АССР ХКК раиси (1922 йил сентабр — 1924 йил январ) лавозимларида ишлади.
Рыскулов Т. Восстание туземцев Туркестана в 1916 году. // Очерки революционного движения о Средней Азии. Сборник статей. Москва, 1926, с 45-122.
Оренбург тиқини (тарихий адабиётларда русча "Оренбургская пробка" деб юритилади) — 1918–1919 йилларда Оренбург казаклари атамани, генерал-лейтенант Александр Дутов бошчилигидаги оқгвардиячилар томонидан Марказий Россия билан Туркистон ўртасидаги темир йўл ва алоқа тармоқларининг тўсиб қўйилишидир. Ушбу ҳарбий блокада тарихда катта сиёсий ва иқтисодий оқибатларга олиб келган. Мақсади ва таъсири: Дутов қўшинлари Оренбург ҳудудини эгаллаб, Совет Россиясининг марказини Туркистон ўлкасидан узиб қўйган. Бунинг оқибатида Туркистон ўлкасидан Россия марказига пахта ва хомашё етказиб бериш, у ердан эса Туркистонга ғалла ва озиқ-овқат олиб келиш тўхтаб қолган.Оқибати: Мазкур тиқин (блокада) Туркистонда (айниқса Фарғона водийси ва Тошкент атрофида) даҳшатли очлик ва иқтисодий инқироз бошланишига асосий сабаблардан бири бўлган. Шунингдек, бу ҳолат Туркистонда шўролар ҳукуматига қарши миллий озодлик (истиқлолчилик/қўрбошилик) ҳаракатининг янада кучайишига туртки берган.
Қора тўдачилар — Россия империясида XX аср бошларида (асосан, 1905 йилдан 1917 йилгача) фаолият юритган ўта ўнг, монархистик ва қоратўдачи ташкилотлар аъзоларининг умумий номи.
Фихтенинг билиш назарияси борасидаги аҳамияти шундан иборатки, у субъект ва объектни бир-биридан ажратиб бўлмаслигини эълон қилади ва танқидий идеализмнинг изчил ривожланиши танқидий солипсизмга олиб келиши кераклигини кўрсатади.
Совет ҳокимиятига қарши миллий озодлик учун қуролли харакат(совет даври мафкурасида сохталаштирилиб, салбий бўёқ билан "босмачилик" деб аталган) — 1918–1943 йилларда Туркистон, Бухоро ва Хоразм ҳудудларида совет режими ҳамда қизил армия босқинига қарши олиб борилган миллий-озодлик қуролли ҳаракатидир. Ҳаракатнинг асосий мақсади Туркистон мустақиллигини тиклаш ва ўлкани шўролар мустамлакасидан озод қилиш бўлган.
Энг оммавий давр. Пётр Столипин деҳқонларнинг жамоадан чиқиб кетишини ва уларнинг шарққа кўчиб ўтишини фаол қўллаб-қувватлади — бу вақт ичида 3,31 миллионга яқин киши кўчиб ўтди. Демографиянинг ўзгариши: Сибирь, Узоқ Шарқ ва Қозоғистонда рус ва украин аҳолисининг улуши сезиларли даражада ошди. Ер можароси: Чекка ҳудудларда (айниқса Қозоғистон чўлларида ва Туркистон ўлкасининг) маҳаллий аҳоли кўпинча унумдор ерлардан қурғоқчил ҳудудларга сиқиб чиқарилар, бу эса кескин миллатлараро ва ижтимоий зиддиятларга олиб келар эди (1916-йилги қўзғолонни ҳам қўшиб ҳисоблаганда). https://www.google.com/search?.Ушбу крестьянлар катта имтиёзларга, хосилдор ерларга эга бўлиб маълум вақт оралиғида мустамлакачиларнинг таянч базасига айланиб улгурди. Бу билан социал инқилоб таркибий қисми бўлиши лозим бўлган қашшоқ дехқонлардан, айниқса махаллий дехқонлардан анчагина фарқ қилиб, табиати жихатидан мустамлакачи унсурларга яқин турар эди. Аслида кўчириб келтириш сиёсатининг туб мақсадларидан бири хам шунда мужассам бўлади.
Свободные Туркестан, 24 января 1918 г.
"Голос Крестьянина”, 15 (2) марта 1918 г.
Свободные Туркестан, 31 января 1918г.
Свободные Туркестан, 30 января 1918 г.
Наша газета, 25 января 1918 г
Тюракулов. “Кокандская автономия” в Туркестанском сб. “Три года Советской власти”
Чоризм йилларида махаллий ахоли шу ном билан аталган.
“Новые Туркестан”, 2 марта 1918 года
“Новые Туркестан”, 5 марта 1918 года
“Новые Туркестан”, 19 февраля 1918 года
“Известия ЦИК Турк. Республики”, 23 ноября 1918 г.
“Наша газета” 28 апреля 1918 г.
"Аскар-истеъмолчи коммунизми" атамасини биз, албатта, уятсиз меньшевистик маънода эмас, балки Туркистонда гуллаб-яшнаган Махнов типидаги партизанликка нисбатан унинг ҳақиқий маъносида қўллаймиз.
Жаҳон инқилоби — бу марксизм концепцияси бўлиб, унга кўра капитализмни ағдариш ва социализмга ўтиш алоҳида олинган бир мамлакатда эмас, балки халқаро пролетариат чиқишларининг ягона глобал жараёни сифатида содир бўлиши керак.