ФРЕДЕРИК СТАРР МАРКАЗИЙ ОСИЁНИ ҚАЙТА КАШФ ЭТИБ

##article.authors##

  • Муродилла Махмуталиевич Хайдаров

##article.subject##:

сайёралар тизими, насронийлик, мутафаккир, дохиёна таълимот

##article.abstract##

Стивен Фредерик Старрнинг ушбу асари Шарқ тарихи бўйича ноёб ходиса яъни инсоният цивилизацияси тараққиётига улкан хисса қўшган Марказий Осиё уйғониш феноменини аниқроғи мамлакатимиз олимларининг улкан илмий-маданий меросини очиб беришга қаратилган. Мазкур асарда олимларнинг эркин фикр юритишлари, диний бағрикенглик масалалари, эришилган илмий ютуқларнинг асл сабаблари баён этилган. Олимларнинг жасурлик билан илгари сурган ғоялари дунё илм-фани ривожига муносиб хисса қўшганлиги очиб берилган. Шунингдек Марказий Осиёда илм-маърифатни қуйига тушишига таъсир кўрсатган омиллар батафсил баён этилган. Замонавий даврда келажакни қуриш энг мухим йўналишлардан бири сифатида илмий-маданий тарққиётга интилиш танланганлиги таъкидлаб ўтилган. Таржимон томонидан асардаги баъзи масалалар юзасидан замонавий илмий тадқиқот хулосалари баён этилган.

Библиографические ссылки

Стивен Фредерик Старр (1940-йил 24-март) - Россия ва Евроосиё бўйича америкалик эксперт. Россия ва Евроосиё мавзулари бўйича 20 та китоб ва 200 дан ортиқ мақолалар муаллифи ва муҳаррири. У АҚШнинг учта президенти ҳузурида Россия ва Евроосиё бўйича маслаҳатчи бўлиб ишлаган. У АҚШ ҳукумати томонидан Марказий Осиё минтақасидаги муаммоларни ўрганиш учун тузилган гуруҳнинг раиси бўлган. 1999-йилда Бирлашган штаб бошлиқлари қўмитаси учун Марказий Осиё, Кавказ ва Афғонистон бўйича биринчи комплекс стратегик баҳони ишлаб чиқишда иштирок етган.Ушбу ҳудудлар бўйича қонунчилик ишлаб чиқилишида иштирок этган.Жонс Хопкинс университети қошидаги Пол Х. Нице номидаги истиқболли халқаро тадқиқотлар мактаби профессори.Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ҳар томонлама ўзаро манфаатли муносабатларни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришдаги катта хизматлари, чуқур илмий тадқиқотлар олиб боришга қўшган салмоқли ҳиссаси, улар асосида ўзбек халқи тарихи ва маданиятига оид қатор фундаментал асарлар яратгани, мамлакатда амалга оширилаётган сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларнинг моҳияти, аҳамияти ва кўлами ҳақида хорижий жамоатчиликни кенг хабардор қилишга қаратилган фаол фаолияти учун- Дўстлик" ордени (2019-йил 29-август, Ўзбекистон) билан тақдирланган.

Фредерик Стар 2023 йил 8 ноябрда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида АҚШ Ташқи сиёсат кенгаши қошидаги Марказий Осиё ва Кавказ институти (CАCИ) асосчиси ҳамда раиси, профессор Фредерик Старр маъруза ўқиди.Уни тингловчиларга таништириш чоғида Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори Содиқ Сафоев машҳур америкалик олимнинг Ўзбекистонга бўлган катта қизиқишини ва у билан узоқ йиллик ҳамкорлигини таъкидлаб ўтди.

Ушбу асар таниқли тилшунос, адабиётшунос олимлар Низомиддин Махмудов ва Маматқул Жўраевлар томонидан Жахон адабиёти журналининг 2014 йил 5 сонида нашр этилган. Таржимонларга миннатдорчилик билдирган холда асардаги илмий масалалар юзасидан қўшимча маълумотлар бериш асносида мустақил равишда нашрга тайёрланганлигини билдирамиз.

Мўғуллар истилоси даврида тарихий ва маданий ёдгорликлар вахшийларча яксон қилинди. Мўғуллар истилоси ва ҳукмронлиги даврида мағлуб ва мазлум бўлган халқларнинг ягона ҳалокати шу бўлдики, улар душманга қарши барча ички низоларни четга суриб,

биргаликда курашнинг зарурлигини англаб етмадилар.

https://www.facebook.com/shohistahon.uljaeva.9

Низомулмулк мамлакатда йирик мулкдорлар ва қабила бошлиқларининг айирмачилик (сепаратистах) ҳаракатларига қарши курашиб, давлатни бошқариш ишларини марказлаштириш сиёсатини ўтказган. 1067 й. Бағдодда «Низомиййа» ақоид ва ҳуқуқ мадрасасини қурдиради. 1091 й. «Сиёсатнома» («Сияр ул-мулук») асарини ёзади. Унда давлат бошқарувига алоқадор қарийб ҳамма қоида ва қонунлар, усул ва воситалар, қози ва қозихона ишлари, қўшин ва сарбозлар, хизматчи ва шахсий сарбозлар масалалари, саройдаги соқчилару посбонлар вазифалари, уларнинг маошлари, почта ва айғоқчилик (разведка) ишлари, уларнинг моддий жиҳатлари, ҳатто шоҳнинг оилавий ишлари, солиқ ва ҳирож, закот ва вақф масалалари ҳам ўрин олган. Асарнинг асосий ғояси шундан иборатки, вазир Н. шоҳ ва ҳокимларни адлу инсофга, сулҳ ва мурувватга, давлатни оқилона бошқариб, қатъий қоида ва тартиб ўрнатишга, амалдорларни виждонли, пок, ҳалол ва иймонли бўлишга, мамлакат ободонлиги, унинг аҳли фаровонлиги, тинчлик ва тотувлигини таъминлаш учун ҳаракат қилишга даъват қилади. https://qomus.info/encyclopedia/cat-n/nizomulmulk-uz/

Тасаввуф таълимоти ўз ичига олтмишдан ортиқ тариқатни олади. Бу тариқатлардан қуйидагиларни мисол қилиб келтириш мумкин:

Хожагон-нақшбандия;

Яссавия;

Кубравия

Қодирия;

Мавлавия;

Сухравардия. https://nasafziyo.uz/index.php?newsid=6594

Демак, тасаввуф инсоннинг қалбий жиҳатига катта аҳамият берган. Шунингдек, молий ва баданий ибодатларни ҳам эътибордан четда қолдирмай, мусулмон шахсни ахлоқий- иймоний комил мақомотларнинг энг олийсига эришиши учун ҳақиқий йўл – тариқатни осонлаштириб чизиб берадиган илмдир. Бунда тасаввуф зикр ҳалқалари-ю, вирдларни қироат қилиш билан чекланиб қолмай, балки ишончли, шомилу-комил илмий амалий манҳаж бўлиб, оддий бир инсонни комил мусулмон даражасига кўтара олади. https://islom.uz/maqola/22410

Загрузки

##submissions.published##

2026-03-16

##issue.issue##

##section.section##

Статьи