ФРЕДЕРИК СТАРР. МАРКАЗИЙ ОСИЁНИ ҚАЙТА КАШФ ЭТИБ
##article.subject##:
сайёралар тизими, насронийлик, мутафаккир, дохиёна таълимот##article.abstract##
Стивен Фредерик Старрнинг ушбу асари Шарқ тарихи бўйича ноёб ходиса яъни инсоният цивилизацияси тараққиётига улкан хисса қўшган Марказий Осиё уйғониш феноменини аниқроғи мамлакатимиз олимларининг улкан илмий-маданий меросини очиб беришга қаратилган. Мазкур асарда олимларнинг эркин фикр юритишлари, диний бағрикенглик масалалари, эришилган илмий ютуқларнинг асл сабаблари баён этилган. Олимларнинг жасурлик билан илгари сурган ғоялари дунё илм-фани ривожига муносиб хисса қўшганлиги очиб берилган. Таржимон томонидан асардаги баъзи масалалар юзасидан замонавий илмий тадқиқот хулосалари баён этилган.
Библиографические ссылки
Стивен Фредерик Старр (1940-йил 24-март) - Россия ва Евроосиё бўйича америкалик эксперт. Россия ва Евроосиё мавзулари бўйича 20 та китоб ва 200 дан ортиқ мақолалар муаллифи ва муҳаррири. У АҚШнинг учта президенти ҳузурида Россия ва Евроосиё бўйича маслаҳатчи бўлиб ишлаган. У АҚШ ҳукумати томонидан Марказий Осиё минтақасидаги муаммоларни ўрганиш учун тузилган гуруҳнинг раиси бўлган. 1999-йилда Бирлашган штаб бошлиқлари қўмитаси учун Марказий Осиё, Кавказ ва Афғонистон бўйича биринчи комплекс стратегик баҳони ишлаб чиқишда иштирок етган.Ушбу ҳудудлар бўйича қонунчилик ишлаб чиқилишида иштирок этган.Жонс Хопкинс университети қошидаги Пол Х. Нице номидаги истиқболли халқаро тадқиқотлар мактаби профессори.Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ҳар томонлама ўзаро манфаатли муносабатларни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришдаги катта хизматлари, чуқур илмий тадқиқотлар олиб боришга қўшган салмоқли ҳиссаси, улар асосида ўзбек халқи тарихи ва маданиятига оид қатор фундаментал асарлар яратгани, мамлакатда амалга оширилаётган сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларнинг моҳияти, аҳамияти ва кўлами ҳақида хорижий жамоатчиликни кенг хабардор қилишга қаратилган фаол фаолияти учун- Дўстлик" ордени (2019-йил 29-август, Ўзбекистон) билан тақдирланган.
Фредерик Стар 2023 йил 8 ноябрда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида АҚШ Ташқи сиёсат кенгаши қошидаги Марказий Осиё ва Кавказ институти (CАCИ) асосчиси ҳамда раиси, профессор Фредерик Старр маъруза ўқиди.Уни тингловчиларга таништириш чоғида Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори Содиқ Сафоев машҳур америкалик олимнинг Ўзбекистонга бўлган катта қизиқишини ва у билан узоқ йиллик ҳамкорлигини таъкидлаб ўтди.
Ушбу асар таниқли тилшунос, адабиётшунос олимлар Низомиддин Махмудов ва Маматқул Жўраевлар томонидан Жахон адабиёти журналининг 2014 йил 5 сонида нашр этилган. Таржимонларга миннатдорчилик билдирган холда асардаги илмий масалалар юзасидан қўшимча маълумотлар бериш асносида мустақил равишда нашрга тайёрланганлигини билдирамиз.
Беруний ўзини инсониятнинг юқори табақадагиларга – динни ақл идрок орқали фалсафий қабул қиладиган лекин қўпол, фақат урф-одат жиҳатидан ва кўр кўрона эмас. Ана шундан ундаги бошқа диний таълимотларга нисбатан бағрикенглик ва объективлик хусусиятлари, оддий, қўпол ва содда ҳиссий диний тасаввурларни, хурофотларни ёқтирмаслик, исломга нисбатан анча юмшоқлик муносабатлари келиб чиққан эди.
Берунийнинг дин ҳақидаги ғоялари кўпгина тадқиқотчиларни, жумладан хорижий олимларни ҳам қизиқтириб келган. Биринчи бўлиб немис олими Э.Захау Берунийнинг диний дунёқараши ҳақидаги муаммони кўтариб чиқди. У Берунийнинг асарлари асосида мутафаккирнинг нафақат ислом динига балки бошқа динларга муносабатини ўрганган бўлса, покистонлик олим С.Ҳ.Бороний эса Беруний учун “ислом ва илм биргина нарсанинг ўзи эди”, деган фикрларни илгари сурган эди. У фикрини давом эттириб, Беруний ва Ибн Синонинг қарашларини таққослаб, у “иккиси ҳам исломга чин дилдан ишонган ва иккаласи ҳам ўз динларига хизмат қилиш учун ҳаракат қилишган” деган.
Э.Захау, алломанинг дунёқарашини ўрганар экан, Беруний “мусулмон қалби учун энг муҳим бўлган масалаларни, чунончи, ирода эркинлиги ва тақдир, келажакдаги мукофот ва жазо, яратилиш ҳақидаги, Худонинг абадийлиги ва бошқаларни кўриб чиққан”8, яна у ўз фикрини давом эттириб, “Беруний ўзининг динга ва фалсафага оид фикрларида мустақил эди ва унинг асарларида динийлик кам сезилади”, деб таъкидлайди. Лекин, Беруний ўз тадқиқотларида ислом динига катта урғу беради. Чунончи, у яҳудийлик дини (иудаизм)ни ва христианликни олам яратилиши масаласини ва шунингдек Одам алайҳиссаломнинг қачон яратилганлиги ҳақидаги мисолларда солиштириб, бу динлардаги чалкашликлар аниқ кўринишини “Таврот”да ҳам, “Инжил”ларда ҳам борлигини кўрсатади. Хулоса қилиб айтиш мумкинки, Абу Райҳон Берунийнинг илмий қарашлари, айниқса бағрикенглик борасидаги ғоялари жаҳон илм-фанида катта қизиқиш уйғотмоқда. Хандамова М. Фалсафа фанлари доктори (DSc), Самарқанд давлат чет тиллар институти доценти https://termiziy.uz/uz/news/1061
Т.ф.д, проф А.Зиё бу хақида шундай фикр билдиради: Агар уларнинг ёзган асарлари тилидан келиб чиқилса, улар араб бўлишлари керак. Интернетнинг қулоғини бурасак, чиндан ҳам, Муҳаммад Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Маҳмуд Замахшарий ва яна юзлаб хоразмий, бухорий, фарғоний, насафий, кеший, шоший, термизий, марвазийларни араб олими, араб маданияти вакили, ислом олими, мусулмон олими деб ёзиб ётибди. Т.ф.д, проф А.Зиё https://www.facebook.com/groups/246149995752425/permalink/1625080187859392/?comment_id=1626857534348324
Умар Хайём ҳаёти ва тақдири акс эттирилган энг кўҳна қўлёзмаларда унинг ўлими билан боғлиқ қизиқ бир маълумот баён этилган. Бир куни 83 ёшли Хайём ибн Синонинг фалсафага оид асарини мутолаа қила туриб, паймонаси тўлганини, ўлими яқинлигини ҳис этади. Ўша заҳоти мутолаадан тўхтаб, асарнинг ўқиб бўлинган саҳифасига қўлидаги олтин тиш кавлагичини қўйиб китобни ёпади. Сўнг ўрнидан туриб яқинларига васиятларини айтади-да, шу ондан бошлаб ейиш-ичишни тарк этади.
Шом намозидан сўнг у саждага бош қўяди-да, Яратганга шундай илтижо қилади: «Оллоҳ! Мен кучим етганча Сени англашга ҳаракат қилдим. Қанчалар англаганим сайин Сенга яқинлаша бордим. Кечир мени!» у шу сўзларни тугатиб, ҳаётдан кўз юмади. Шоир ва олим Умар Хайём Нишопурдан Марвга олиб борадиган йўл бўйига, шафтолизор ва нокзордан иборат боғга дафн этилади. Унинг қабри ҳозиргача сақланиб қолган.
Инсонлар ва мавжудотлар дунёга келадилар-у, сўнг яна қайтиб кетадилар. Хўш, улар қайдан келадилар ва қайга кетадилар? Ҳокими Мутлақ табиатни яратиб, тартибга солади-ю, сўнг нега унга талафот етказди? Агар сабаб табиатнинг яроқсизлигида бўлса, бунинг учун ким айбдор? Агар табиат яхши бўлса, у ҳолда уни вайрон қилишнинг сабаби нимада?Умар Хайём. https://ziyouz.uz/hikmatlar/mumtoz-faylasuflar-hikmati/
Ғазнавийлар давлатида илм-фан ва маданият, хусусан, адабиёт ривожланган. Маҳмуд Ғазнавий она тилиси туркийдан ташқари форс, араб, ҳатто паҳлавий тилларини ҳам мукаммал билган ва ўзи шеърлар битган. Унинг саройида 400 дан ортиқ олим, шоир ва санъаткорлар тўпланиб, фаол ижод билан шуғулланишган. Абу Райҳон Беруний, шунингдек, Фаррухий, Унсурий, Манучеҳрий каби шоирлар, Носир Хусрав, Утбий, Гардизий, Байҳақий шулар жумласидан бўлиб, Ғазнада яшашган. Беруний ўзининг "Қонуни Масъудий" ва Байҳақий ўзининг "Таърихи Масъудий" асарларини Масъуд Ғазнавийга бағишлашган. Фирдавсий машҳур "Шоҳнома" достонини Маҳмуд Ғазнавийга тақдим етган. Бироқ буюк табиб Абу Али ибн Сино Ғазнага – султон саройига боришдан бош тортган. Шимолий Ҳиндистонни исломлаштириш ва турклаштириш жараёни айнан Ғазнавийлар давридан бошланган.
Ғазнавийлар давлатида қурилиш ва меъморчиликка ҳам катта эътибор қаратилган. Ғазна, Балх, Нишопур, Лоҳур ва бошқа шаҳарларда кўплаб мадрасалар, масжидлар, хонақолар, саройлар ва боғлар қурилган, кутубхоналар фаолият кўрсатган. Хусусан, пойтахт Ғазна шаҳри гуллаб-яшнаган. Adabiyotlar: Abu-l-fazl Bayxaki, istoriya Masʼuda (1039–1041), T., 1962; 2-nashri, T., 1969;Beruniy, Hindiston (Tanlangan asarlar, 2-j.), T., 1965;Beruniy, Qonuni Masʼudiy (Tanlangan asarlar, 1–2-kitoblar, T., 1973; 1976;Adabiyotlar: Oʻzbekiston davlatchiligi tarixi ocherklari, T., 2001;Erol Gungur, Tarixda turkiy davlatlar, T., 2003.Qahramon Rajabov. https://uz.wikipedia.org/wiki/G%CA%Ғaznaviylar_davlati