ҚАРАҚАЛПАҚФИЛЬМ» КИНОСТУДИЯСЫ ТАРИЙХЫНАН
##article.subject##:
Киностудия, сценарий, фильм, оператор, киноаппарат, режиссёр, дубляж, синхрон, жараён, актёр, санъат, саҳна, мутахасислик, шогирд##article.abstract##
Таниқли ёзувчи Чингиз Айтматов кино санъати санъат турлари ичида энг синтези деб атаган бўлса Қорақалпоқ кино санъатида бизнинг санъат саҳоси ичидаги энг кенжаси бўлиб ҳисобланади. Қорақалпоғистонда кино санъатининг пайдо бўлганига унчалик кўп вақт бўлмаганидек бунинг тарихи ҳам унчалик узун эмасдек кўринади. ХIХ асрнинг бошида ўзбек киносининг тамал тошини қўйган ҳужжатли фильмлар асосчиси машҳур кино оператор Худойберган Девоновнинг тасвирга олган кадрларидан кўплаб манбалар топилмокда. Ўзбекистон кино архивида Худойберган Девонов томонидан 1940 йиллари тасвирга олинган Аббаз Дабыловнинг кадрларини учратамиз [Оразбай Абдурахманов]. 1935-1940 йиллари ўзи операторлик қила бошлаган Ўзбекистон Республикасида кино соҳасини ривожлантирган атокли кино чевари Малик Қаюмовнинг шогирди Нагмет Дауқараев Қорақалпоқ кино санъатининг ягона пойдеворини солувчилардан бўлиб ҳисобланади. Нагмет Дáуқараев оператор режиссёр сценарист кинога тегишли қандай касб бўлса ҳаммасини эгаллаган инсон бўлиб топилади [О.А]. Қорақалпоғистон Республикаси халқ хўжалиги, адабиёт ва санъатнинг жадал суръатлар билан ривожланиб келаётганлигини хисобга олиб қорақалпоқ халқининг ҳаётини кинематографияда ҳар томонлама ёритиб бориш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Кинематография бўйича Давлат Қўмитасининг 1970 йил 19 февралдаги №45-қарори билан Нукусда Ўзбекистон ҳужжатли ва илмий-оммабоп фильмлар киностудиясининг Қорақалпоғистон филиали очилди.
Библиографические ссылки
Ахмедов Б. Кино Қарақалпақстана. – Ташкент: Академия, 2011.
Аҳмедов Б. Кино маҳорат поғоналари. – Тошкент: Академия, 2010
Маҳмудов Ж., Маҳмудова Ҳ. Режиссура. – Тошкент: Ўзбекистон миллий энциклопедияси Давлат илмий нашриёти, 2008.
Юсупбаев М. Дала жазыўлары. Информатор №1. Таласбай Абдиреймов. – Нокис каласы, 2022.
Юсупбаев М.Дала жазыўлары. Информатор №2. Оразбай Абдурахманов. – Нокис каласы, 2022.
Юсупбаев М. Дала жазыулары Информатор №3 Оразбай Абдурахманов. – Нокис каласы, 2022.