ЎРТА ОСИЁ ХАЛҚЛАРИ МАДАНИЯТИ ТАРИХИГА ДОИР (Ўрта асрлар тарихи мисолида)
##article.subject##:
Ўрта асрлар, Шарқ алломалари, Шарқ уйғониш даври, маънавият, маданият, санъат, мусиқа, тамаддун##article.abstract##
Мазкур мақолада Ўрта асрлар Ўрта Осиё халқлари маданияти ҳақида маълумот берилган бўлиб, Ўрта асрлар Шарқ Уйғониш даври ва унинг жаҳон тамаддунида тутган ўрни тадқиқ этилган. Ўрта асрлар Шарқнинг тараққиёти унинг дунё тамаддунидаги муносиб ўрнини белгилаб берувчи оламшумул сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларидаги ўзгаришлар, трансформация жараёнлари уйғунлиги билан ажралиб туради. Шарқ Уйғониш даври алломаларининг илм-фан ва маданий тараққиётдаги улкан ҳиссалари жуда катта бўлиб, унинг асосий хусусиятли мақолада ёритилиб берилган. Ўрта асрлар Шарқ алломаларининг умумбашарий тамаддун тараққиётига қўшган улкан ҳиссаси Ғарбу Шарқ маданиятларининг олий синтезини вужудга келтириб, миллий-маданий меросни қайта тиклаш, уни янада ривожлантириш имконини берди.
Библиографические ссылки
Мирзиёев Ш.М. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз. 1-том. – Тошкент: Ўзбекистон, 2017. – 592 б.
Абдуҳалимов Б.А. “Байт ал-ҳикма” ва Ўрта Осиё олимларининг Боғдоддаги илмий фаолияти: (IX-XI асрларда аниқ ва табиий фанлар). – Тошкент: Тошкент ислом университети нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2004.
Культура Среднего Востока. Гродостроительная архитектура. – Ташкент, 1989.
Маврулов А.А., бошқ. Шарқ Ренессанси даври алломалари ва мутафаккирларининг илмий-фалсафий мероси. – Тошкент: “Sano-standart” нашриёти, 2017.
Пугаченкова Г., Ремпель П. История и искусства Узбекистана. – Ташкент., 1965.