ШЕВАГА ОИД СЎЗЛАРНИНГ ГЕНЕТИК-ЭТИМОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ЛЕКСИКОГРАФИК ТАВСИФИ МАСАЛАСИ

##article.authors##

  • Насиба Раимназарова

##article.subject##:

деалектал сўзлар, лаҳжа, генетик-этимологик асос, арабча, форсча, тасниф, изоҳли луғат, лексик қатлам, шевага оид бирликлар

##article.abstract##

Тарих  ва тилшуносликда тилларнинг пайдо бўлиши, тилларнинг тарқалиш тизими каби ҳодисаларни ўрганиш ҳалигача давом этмоқда. Тилнинг келиб чиқиши, ривожланиши шу тилда сўзлашувчи миллат маданияти, урф-одатлари, дунёқараши, сиёсати билан боғлиқ. Аммо шевалар ҳақида сўз юритганда, шеваларни тилдан фарқли равишда кичикроқ ҳудуд ва унутилиш, йўқолиш эҳтимоли кучли бўлган алоқа воситаси сифатида баҳолаш ўринли. Чунки турли шеваларда сўзлашувчи ягона миллат барча учун тушунарли, қолипга солинган, ишлов берилган адабий тилни қабул қилади. Адабий тилнинг таъсири сабабли соф шевага хос сўзлар ўз ўрнини адабий тилдаги муқобилига бўшатиб беради.

Ваҳоланки, қадимда қабилаларнинг бир-бири билан аралашиб, қўшилиб кетишлари натижасида, уларнинг тиллари ҳам  аралашиб,  қоришиб кетган. Бундай бирлашишлар қариндош қабилаларнинг ўзаро қўшилувидан иборат бўлади ва қабила иттифоқларининг аъзолари учун умумий бўлган тиллари ҳам вужудга келади. Ана шу қабила иттифоқларининг бирлашиши ўз навбатида халқ ва халқ тилининг вужудга келишига сабаб бўлади. Бу жараёнларни халқ шевалари ва адабий тилга қиёслаш мумкин.

Библиографические ссылки

Махмуд Кошгарий. Девону луготит турк, I том. — Тошкент,Уэбекистон ССР ФА нашриёти, 1960

В.В.Решетов, Ш.Шоабдураҳмонов. Ўзбек диалектологияси: Университетлар ва педагогика институтларининг филология факултетлари учун дарслик. –Т.: “Ўқитувчи” нашриёти, 1978.

Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси. 3-жилд. – Т.: Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси, 2006-2008.

Н.Ражабов. Ўзбек шевашунослиги: педагогика институтларининг ўзбек тили ва адабиёти, университетларнинг филология факултетлари талабалари учун дарслик. – Т.: Ўқитувчи, 1996. – 32 б.

Аширбаев С. Ўзбек диалектологияси. – Т.: Низомий номидаги ТДПУ, 2011.

Тўйчиев Б., Ҳасанов Б. Ўзбек диалектологияси: Олий ўкув юртлари учун дарслик.—Т.: А.К Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 2004. ¬

Ўзбек тилининг изоҳли луғати. 5 жилдли. 1-жилд. – Тошкент: Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси, 2020.

Ўзбек тилининг изоҳли луғатини тузиш учун қўлланма. – Т.: Фан, 1964.

Ҳасанов А. Ўзбек адабий тилидаги лексик лакуналарнинг диалеcтал асослари: Филол.фан.бўйича фалсафа доктори (PhD)…дис. –Тошкент, 2021.

Нурмонов А. Танланган асарлар. – Тошкент: Академнашр, 2-жилд, 2012.

Загрузки

##submissions.published##

2022-07-01