«ХАМСАТУЛ-МУТАҲАЙЙИРИН» САБОҚЛАРИ

##article.authors##

  • Хайитов Шавкат Ахмадович

##article.subject##:

Алишер Навоий, насрий асар, анъана, «Хамсатул-мутаҳаййирин», муқаддима, Абдураҳмон Жомий, Аҳмади Жом, камолот, маънавий замин, тафаккур, эътиқод, онг, руҳ, илм, маърифат, эрк, ориф, муршид, тариқат, ҳикмат, нафс, менлик, эҳтиёж, назм, ирфон, имом Шофеъий, Жалолиддин Румий, кўнгил, “Нафаҳотул-унс”, “Шавоҳидун-нубувват”, иймон, тавҳид

##article.abstract##

        Ўзлик, менлик хусусиятини ризо мақомида нобуд қилган, Маҳбуби ҳақиқий (Аллоҳ) ризоси ила ўзини тузатган комил инсон яхшию ёмонни ажратмайди. Кўнгил саховати билан барчага бир хилда фойда етказади. Одам фарзандларини маърифат ва тафаккур орқали ўзлигини англаб, маънавий ҳаётда яшашга, эрк ва истиқболини ҳимоя қилишга ўргатади.   Шунинг учун ҳам Алишер Навоий асарларида Абдураҳмон Жомий, Паҳлавон Муҳаммад каби ориф инсонларга нисбатан «шамсул-миллати вад-дин» − «миллат ва диннинг қуёши»; «нурул-миллати вад-дин» − «миллат ва диннинг нури» истиоравий сифатлашлари қўлланилади. Бу олий унвонлар таркибидаги «нур» ва «қуёш» ўхшатилмишлари кўчма маъноси билан «ҳақиқат», «ҳуррият», «маърифат» рамзларини ифода этадики, ахлоқи, иши ва сўзини ўзгаларга ибрат қилиб кўрсатиш учун Ҳазрат Навоий қаламга олган баркамол инсонлар Эрк, Ростлик, Тўғрилик, Поклик, Маърифат тимсолларидир. Мақолада  Алишер Навоийнинг устози ва дўсти, нақшбандия тариқатининг XV асрдаги муршиди комили Нуриддин Абдураҳмон Жомий хотирасига бағишлаб ёзган «Хамсатул-мутаҳаййирин» асарининг инсон қалб шуурини уйғотиш, руҳий-ахлоқий камолотини таъмин этишдаги аҳамияти ёритилган. Муаллиф маноқибни аниқ муаммоли масалалар нуқтаи назаридан чуқур ва изчил ўрганар экан, уни ҳозирги давр жаҳон фани услубий йўналишлари, мезонлари, талаблари даражасида таҳлили қилишга ҳаракат қилади. Бугунги кунда ўсиб келаётган баркамол авлод моддий ва маънавий, маданий-маърифий муаммолари ечимини излаш, шахс сифатида шаклланиб келаётган инсонга ғамхўрлик кўрсатиш масалалари давлатимиз сиёсати мақомига кўтарилдики, муаллиф айни долзарб муаммони мақоланинг ҳар бир сатрида эътибордан соқит қилмаган. Ҳар бир жумла баркамол инсон шахсияти ва унинг бадиий талқини соҳасига йўналтирилган. Мақола муаллифи бадиий матнни таҳлил қилишда комил инсон ва унинг ижтимоий жамият билан муносабати, инсон ва унинг дунё ҳаётида тутган ўрни, вазифаси, масъулияти каби масалаларга Навоий ҳазратларининг нуқтаи назарлари, фикр-мулоҳазаларини диққат марказида тутган.

Библиографические ссылки

Бухорий, Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил. Ал-Жомиъ ас–саҳиҳ /Ишонарли тўплам/. 4 жилдлик. 1-жилд. – Тошкент: Қомуслар бош таҳририяти, 1991. – Б. 560.

Бухорий, Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил. Ал-Жомиъ ас–саҳиҳ /Ишонарли тўплам/. 4 жилдлик. 3-жилд. – Тошкент: Қомуслар бош таҳририяти, 1992. – Б. 560.

Муҳаммад Нуруллоҳ Сайдо ал-Жазарий. Тасаввуф сирлари. – Тошкент: Мовароуннаҳр, 1999. – Б. 100.

Муҳаммад пайғамбар қиссаси. Ҳадислар. – Тошкент: Камалак, 1991. – Б. 301.

Навоий А. Мукаммал асарлар тўплами. 20 жилдлик, 14-жилд. –Тошкент: Фан, 1998. – Б. 304. 6. Навоий А. Мукаммал асарлар тўплами. 20 жилдлик, 15-жилд. –Тошкент: Фан, 1999. – Б. 236. 7. Румий, Жалолиддин. Ичиндаги ичиндадир. –Тошкент: Ёзувчи, 1997. – Б. 192.

Сафий, Фахриддин Али. Рашаҳот. – Тошкент: Абу Али ибн Сино номидаги тиббиёт нашриёти, 2003. – Б. 536.

Хожа Бектоши Валий. Мақолот. – Тошкент: А.Қодирий номидаги Халқ мероси нашриёти, 2000. – Б. 56.

Ғаззолий. Иҳёу улумид-дин. Биринчи китоб. – Тошкент: Мовароуннаҳр, 2003. – Б. 232.

Ҳаққул И. Камол эт касбким. – Тошкент: Чўлпон, 1991. – Б. 240.

Загрузки

##submissions.published##

2022-01-15