ПЕРИФРАЗАЛАР ВА УНГА ЁНДОШ ҲОДИСАЛАР ХУСУСИДА
##article.subject##:
перифраза, метафора, метонимия, синекдоха, вазифадошлик, тил, тилшунослик, ўзбек тили, жамият, ижтимой, Ҳ.Шамсиддинов, А.Абдуазизов, илмий, бадиий, публицистик, социал##article.abstract##
Мақолада перифразалар ва унга ёндош бўлган ҳодисалар билан боғлиқ фактик мисоллар келтирилиб таҳлилга тортилган. Перифраза нутқнинг таъсирчанлигини, бадиийлигини таъминловчи услубий воситалардан бири ҳисобланиши, у нутққа кўтаринкилик, тантанаворлик, ўзига хослик руҳини бағишловчи, ўринсиз такрорларнинг олдини олувчи, жамият аҳли нутқида бадиий гўзал ифодаларни шакллантирувчи восита бўлиб хизмат қила олиши ҳақида фикр юритилган. Маъно кўчишининг метафора, метонимия усули орқали пайдо бўлган перифразаларга оид мисоллар келтирилиб таҳлиллар амалга оширилган. Бадиий, илмий, сиёсий жабҳаларни қамраб олиши, янгиликларни ўзига хос тарзида ёритиши матний мисоллар асосида изоҳланган, перифрастик ифодаларнинг коммуникантлар нутқида ранг-баранг қўлланилиши ўзбек тилининг кенг қамровли имконияти мавжуд эканлиги билан асосланган.
Библиографические ссылки
Абдуазизов А.А. Тилшунослик назариясига кириш. –Тошкент: Fan va texnologiya, 2010.
– 213 б.
Абузалова М.К., Аҳмадова У.Ш. Публицистик тасвирий ифодаларнинг қисқача изоҳли луғати. –Тошкент: Наврўз, 2016. – 37 б.
Тоҳир Малик. Шайтанат. – Тошкент: “O`qituvchi”, 2018. 2-жилд. – 735 б.
Каримов И.А. Озод ва обод ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз. – Тошкент: Ўзбекистон, 2000. –522 б.
Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. -Тошкент: Маънавият, 2009. –173 б.
Шамсиддинов Ҳ. Перифраза хусусида айрим мулоҳазалар // Ўзбек тили ва адабиёти. – Тошкент, 1993, – № 4. – Б. 29 – 35.
Шодмонова Д. Абдулла Орипов шеъриятининг лингвопоэтик хусусиятлари (метафорик ҳодисалар мисолида) //филол. фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси.
– Қарши, 2019. – 138 б.
Шуҳрат. Жаннат қидирганлар. – Тошкент: Қалдирғоч, 2018. – 375 б.