ҒАЙБУЛЛОҲ АС САЛОМ АСАРЛАРИДА ОККАЗИОНАЛ СЎЗЛАР ВА ОККАЗИОНАЛ ИБОРАЛАРНИНГ ҚЎЛЛАНИЛИШИ
##article.subject##:
Ғайбуллоҳ ас-Салом, тилшунослик, таржима,окказионал сўзлар, миллий колорит, сўз жозибаси, муаллиф фалсафаси, иборалар стилистикаси, ижодкор шахсияти, окказионал бирликлар##article.abstract##
Мақолада юртимизнинг етук ва машҳур арбобларидан бири бўлган, Ўзбекистонда таржима мактабининг асосчиси, республикада хизмат кўрсатган фан арбоби, Халқаро Бобур мукофоти лауреати, таржимашунос, тилшунос, қомусшунос олим, филология фанлари доктори, профессор, Ғайбуллоҳ ас-Саломнинг окказионал сўзлар, окказионал тил бирликлари, халқ иборалари, халқ мақоллари ҳақида, шунингдек олимнинг фақат ўз идиолектига тегишли бўлган сўз бирикмалари, уларнинг лингвистик қўлланилиши ҳақида сўз юритилади. Ушбу тил бирликларининг олим томонидан мукаммал таҳлил қилингани, хорижий атамалар билан солиштириш, қиёслаш асосида ўрганилганлиги тилшуносликнинг катта ютуқларидан бири ҳисобланади. Профессор Ғ.Саломовнинг таржимашунослик, сўзшунослик, таржимашунослик ва адабиётшусликдаги ҳиссаси шу қадар улкан ва катта доирани қамраб олганки, уни ўрганиш, синчиклаб таҳлил қилиш, ҳар бир сатридан янги-янги маъноларни олиш жуда-жуда муҳимдир.
Библиографические ссылки
Ғайбуллоҳ ас-Салом. Эй, умри азиз. Т.: Шарқ, 1997.
Ғайбуллоҳ ас-Салом. Эзгуликка чоғлан, одамзод. Т.: Шарқ, 1997.
Ғайбуллоҳ ас-Салом.Сайди Умр. Толибнома (Сени ўйлайман, болам) Т.: Шарқ, 1997.
Ғайбуллоҳ ас-Салом замондошлари хотирасида. С.Умиров ва бошқалар. Т: “Тошкент Ислом университети” нашриёти, 2002.
Ғайбуллоҳ ас-Салом. Ҳалоллик бозорда сотилмайди. Т.: “Адолат”, 1998.
Ғайбулла Саломов. Мен сув ичган дарёлар. Т.: “Ёш гвардия”, 1990.
Ғайбуллоҳ ас-Салом. Армон. Т.: “Адолат”, 1996.
Ғайбуллоҳ ас-Салом. Сайди Умиров. Солланиб оқаётган дарё. Т.: Ўзбекистон Республикаси ФА “Фан” нашриёти, 1992.
Ғайбулла ас-Салом. Ваҳийдан келур бир садо. Т.:Ўзбекистон Республикаси ФА “Фан” нашриёти, 1992.
Ғ.Саломов. Рус тилидан ўзбекчага мақол, матал ва идиомаларни таржима қилиш масаласига доир. . Т.: “Ўзбекистон Фанлар академияси нашриёти”, 1961.