МЕТАФОРИК МАЪНО ҲОСИЛ ҚИЛИШНИНГ КОГНИТИВ МЕХАНИЗМЛАРИ

##article.authors##

  • Дедаханова Муаззам Алтмишбаевна

##article.subject##:

метафора, метафорик концепциялаш механизмлари, концептуал метафорик моделлар, поэтик метафора, когнитив метафора

##article.abstract##

Барча соҳалар қатори илм-фан ҳам янги босқичга кўтарилишини бугунги кун тобора кучлироқ талаб қилмоқда. Зотан, жамият олдида турган долзарб масалаларни илм-фансиз ечиш муаммо. Шу боис бундай масалаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш тизимли равишда давлатимизнинг устувор вазифаларидан бири бўлиб келмоқда. Мамлакатимиз ва жамиятимизнинг замон талаблари даражасида ривожланишини илм-фансиз тасаввур қилиш қийин. Илм-фан тараққиётида фундаментал тадқиқотлар муҳим аҳамият касб этади. Айнан улар орқали янги билимлар ўзлаштирилади ва назариялар шакллантирилади, келгуси амалий тадқиқотлар ва инноватцион ишланмалар учун мустаҳкам асос яратилади. Шуни инобатга олиб, мақоланинг моҳияти поэтик метафоранинг ўзига хос хусусиятларини ва унинг модерн поэтик манзарасини шакллантиришдаги ролини ўрганиш, ХХ аср ўзбек тили шеъриятида метафоранинг семантик ва стилистик хусусиятларини кўриб чиқиш, поэтик матнларда маъно ҳосил қилишнинг когнитив метафорик моделларини аниқлашдан иборат. Лингвистик назарияларнинг ривожланишида метафора табиатининг бир қатор жиҳатлари ўрганилмай қолаётганини ҳисобга олиб, мақолада мазкур мавзуга эътибор қаратилган. Чунки нутқий метафора моҳиятига қизиқишнинг кучайиши натижасида поэтик метафора ўринсиз қолдирилди ва тилшуносликда замонавий тенденциялар нуқтаи назаридан тўғри ёритилмади. Қадимги ва ўрта аср мутафаккирларининг лингвофилософик асарлари ва замонавий лингвистик асарларда метафора назариялари ривожланишининг асосий тенденциялари, тилнинг образли воситалари тизимидаги метафоранинг ўрнини аниқлаш ҳам мақолада эътиборга олинган. Ушбу изланиш учун материал қилиб, Рауф Парфи (Ўзтурк) ижодий мероси: “Туркистон руҳи” (Сайланма), “Сакина”, “Тавба”, “Қайтиш”, “Сабр дарахти” тўпламларидан ўрин олган шеърлари фикрни далиллаш учун келтирилган. Мақоланинг амалий қиймати стилистика, шеърий матн талқини бўйича ўқув курсларида олинган натижалардан ҳамда ўзбек тилини ўқитиш амалиётида фойдаланиш имконияти билан белгиланади.

Библиографические ссылки

Dedaxanova M., Dadaxonov A. O‘zbek tili fanidan ma’lumotnoma. Qo‘llanma. – Toshkent: “Yangi kitob”, 2016. – 592 b.

https://russkiiyazyk.ru/leksika/metafora.html

Jamolxonov H. Hozirgi o‘zbek adabiy tili: Oliy o‘quv yurtlari uchun darslik. – T.: «Talqin», 2005. – 272 b. (www.ziyouz.com kutubxonasi)

Yo‘ldoshev Q., Qosimov B., Qodirov V., Yo‘ldoshbekov J. Adabiyot: Umumiy o‘rta ta’lim maktablarining 7-sinfi uchun darslik-majmua. Qayta ishlangan 4-nashri – T.: «Sharq», 2017.

– 160.

Бикертон Д. Введение в лингвистическую теорию метафоры. Теория метафоры. –М., “Наука”, 1990. – С. 284-306

Гюлумянс К.М. Образное употребление названий животных в сравнениях и метафорах// Труды СамГУ. Вып. 217. Вопр. фразеологии. – Самарқанд, 1971.

Кассир Э. Сила метафоры.// Теория метафоры. М.: Наука, 1990. – 511.

Маҳмудов Н., Одилов Ё. Сўз маъно тараққиётида зиддият [Матн] : ўзбек тили энантиосемик сўзларининг изоҳли луғати. – Тошкент: “Akademnashr”, 2014. – 288 б.

Рауф Парфи. Туркистон руҳи: Сайланма: шеърлар, таржималар / нашрга тайёрлаган В.Файзуллоҳ. - Тошкент: «Шарқ», 2013. - 320 б.

Турсунов У., Мухторов А., Раҳматуллаев Ш. Ҳозирги ўзбек адабий тили: Олий ўқув юрти филология факультети талабалари учун дарслик.— Т.: “Ўзбекистон”, 1992.— 399 б.

Загрузки

##submissions.published##

2021-10-31