СУРХОНДАРЁ ҲУДУДИНИНГ ЭТНОГРАФИК ВА ДИАЛЕКТАЛ ХУСУСИЯТИ
##article.subject##:
диалект, шева, лаҳжа, туркий қабилаларнинг аралашуви “ассимиляция жараёни”, ўзбек халқи этнографияси, урф-одатлари##article.abstract##
Диалект ва шеваларнинг пайдо бўлиши ва тараққиёти уруғ ва қабилаларнинг тарихини излаш, генетик жиҳатдан ўзбек халқи таркибига кирган бошқа этник гуруҳлар билан тарихий муносабатини ўрганиш тарихий-лингвистик муаммоларни ҳал қилишда катта аҳамиятга эга. Зеро, уруғлар тарихини синчиклаб ўрганиш, биринчидан, ўзбек халқини ташкил этган уруғ ва қабилаларнинг келиб чиқиши ва миллат таркибини, иккинчидан, ўзбек тилида асрлар давомида юз берган интеграция (қўшилиш), дифференциация (ажралиш)каби мураккаб масалаларни ҳал этишда, ўзбек миллий тилининг тараққиётида ва диалектларнинг иштирокини аниқлашда ёрдам беради. Ўзбеклар халқ сифатида шаклланишида мураккаб этногенетик жараённи бошидан кечирган, бу мураккаб вазият биринчи навбатда унинг халқ шеваларида акс этади. Р.И.Аванесов ёзганидек, “аҳолининг кўпгина этнографик хусусиятлари унинг диалектал хусусиятлари билан боғланган”.
Тарихий манбаларнинг гувоҳлик беришича, ўзбекларнинг энг қадимги авлодлари Марказий Осиёлик маҳаллий халқлар (хоразмийлар, сўғдлар, массагетлар ва саклар) бўлган. Аммо эрадан аввалги мингинчи йилларда эрон этник гуруҳлари ғолиб сифатида Марказий Осиё ҳудудида пайдо бўла бошлаган. Эронликлар маҳаллий халқ устидан ҳукмронлик қилган бир пайтда тожик-форс тили адабий тил ва давлат тили бўлиб қолди. Бу тарихий жараён давомида Каспий денгиздан тортиб, Олтой ўлкаларигача бўлган катта ҳудудда эроний тилларнинг (суғд, форс-тожик, булуж, афғон, кожар, жат) диалект ва шеваларига оид элат, гуруҳ ва қавмлар билан бирга туркий шева ва лаҳжаларда сўзлашувчи этник гуруҳлар – уруғ, қабила, элатлар ҳам ҳаёт кечирган.
Библиографические ссылки
Ғози Олим Юнусов. Ўзбек шеваларининг таснифидан бир тажриба (латин алифбосида). Тошкент, 1936. – 21-22-б.
Шоабдураҳмонов Ш. Ўзбек адабий тили ва ўзбек халқ шевалари. – Тошкент, 1962. – 10- б
Аванесов Р.И. Очерки русской диалектологии. – М., 1949. – С. 17.
Гафуров Г. Таджики. – М.:Наука,1972. – 27-б.
Батманов А.И. Тюркологические заметки. Материалы по общий тюркологии и дунгановедению. – Фрунзе: Илм, 1964. – С. 7; Клишторий С.Г. Древнетюркские рунические памятники. – М.: Наука, 1954. – С. 101.
Бертельс К.З. Персидский-дари-таджикский // Советская этнография. М., №4, 1950. – С. 39.
Якубовский Л.Ю. К вопросу об этногенезе узбекского народа.– Ташкент, 1941. – С. 132.
Мелиоранкский П.М. Араб-филолог о турецком языке, СПб, 1900.
Поливанов Е.Д. Узбекская диалектология и узбекский литературный язык. Тошкент, 1933. – С. 3.
Ваҳобов М.Г. Ўзбек социалистик миллати. – Тошкент, 1960. – 43-, 47-б.