САМАРҚАНД БОЛАЛАР ФОЛЬКЛОР РАҚСЛАРИНИНГ МУСИҚА САНЪАТИ БИЛАН УЙҒУНЛИГИ
##article.subject##:
фольклор, ўтмиш, Самарқанд, маросим, ўйин, анъана, қадрият, рақс, ҳаракатлар тизими, маданий мерос##article.abstract##
Асрий анъаналарга эга, улуғ аждодларимиз қалб қўрини бериб ижро этган фольклор - этнографик термалар, лапарлар, қўшиқ ва рақслар орқали ёш авлодни бадиий санъатнинг тарихи, серқирра хусусиятлари, ўзига хос ифода усуллари билан таништириш муҳим аҳамият касб этади. Ибтидоий одамларни табиат билан боғлаб турувчи, улар руҳиятига тез таъсир қилувчи энг муҳим воситалардан бири қўшиқ - рақслар бўлган. Одатда, бундай қўшиқлар тақвимий меҳнат кунлари ва тўй маросимларида табиатнинг турли ҳодисаларига бағишлаб ижро этилган. Мавсумий қўшиқ - рақсларнинг маълум мақсадга йўналтирилганлиги уларнинг мусиқий - шеърий мазмуни ва бадиий шаклланишининг, ҳаракатлар тизимининг асоси ҳисобланган. Болалар фольклор рақс санъатининг ўзига хос хусусиятлари халқнинг миллий характери билан узвий боғланган ижро ва ижод жараёнларининг ўзаро муносабатларида ҳам тўлақонли акс этади. Тўғри, қайсидир маънода кичик ёшли болалар рақсга оддий ўйин деб қарайдилар. Болалар ўйинлари ва рақсларида ўзига хос муштараклик борлиги аниқ. Шунинг баробарида ёш авлоднинг ҳар томонлама баркамол, хусусан, жисмоний соғлом бўлиб тарбияланишлари муҳим аҳамият касб этади. Жисмоний ривожланиш кўп жиҳатдан ҳаракат билан, ҳаракат эса ўз навбатида мусиқий ритмлар билан уйғунлашади. Мазкур мақолада Самарқанд болалар фольклор рақсларининг мусиқа санъати билан уйғунлиги, бадиий – эстетик хусусиятлари ҳамда ўзига хос ифода усуллари тадқиқ қилинади.
Библиографические ссылки
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақс санъати соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори.ЎзА, 2020й., 4 февраль.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 февралдаги “Миллий рақс санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори. ЎзА, 04.02.2020.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг ижодкор зиёлилар билан учрашуви. ЎзА, 2017 й., 3 август.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори. “Янги Ўзбекистон” газетаси, 2022 йил, 4 февраль, 25 сон.
Ўзбекистон Миллий энциклопедияси. 2-ж. Т.: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” давлат илмий нашриёти, 2001.
Ўзбекистон Миллий энциклопедияси. 1-жилд. Т.: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2000.
Ўзбекистон миллий энциклопедияси. 6-ж. Тошкент.: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2003.
Мухамедова Ў. Ўзбек рақсини саҳналаштириш амалиёти Т.: «Наврўз», 2020.
Ўзбекистонда рақс санъати ривожи ва истиқболлари: ижтимоий жараёнлар., II Республика илмий – амалий конференцяси материаллари. Т.: “Наврўз” нашриёти, 2019.
Лорд А.Б. Сказитель.1 М.: “Восточная литература”, 1994.
Иброҳимова З. Мусаффо олам ҳайратлари. Т.: “Yangi nashr” нашриёти, 2015.
Қорабоев У. Ўзбекистон байрамлари. Т.: “Ўқитувчи” нашриёти, 1991.
Мусақулов А. Ўзбек халқ лирикаси. Т.: “Фан” 2010.
Ўзбекистон халқлари тарихи. Т.: “Фан”, 1993.
Жабборов И. Ўзбек халқи этнографияси. Т.: “Фан”, 1994.
Ўзбекистон Миллий энциклопедияси. 5-ж. Т.: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” давлат нашриёти, 2003.
Раззоқов Х. Ўзбек халк оғзаки поэтик ижоди.Т.: “Ўқитувчи” нашриёти,1998.
Жаҳонгиров Ғ. “Ўзбек болалар фольклори”. Т.: “Ўқитувчи” нашриёти, 1975.
Мирзаев Т. Фольклор ва унинг асосий хусусиятлари // Ўзбек фольклоршунослиги масалалари. 1-китоб. Тошкент.: 2006.
Ғафур Ҳ. Халқ ўйинлари, қўшиқлар ва анъаналарига бир назар. Т.: “Камалак”, 1992.
Ўзбекистон миллий энциклопедияси. 12-жилд. Тошкент.: «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти, 2006.
Сафаров Ш. Когнитив тилшунослик. Жиззах .: “Сангзор” нашриёти, 2006.
Авдеева Л. Ўзбек миллий рақси тарихидан. М.Турғунбоева номидаги “Ўзбекрақс” миллий рақс бирлашмаси. Т.: 2001.